Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ёшлар лигасида "Навбаҳор" "Локомотив"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар биринчилигининг 9-турида Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилган “Навбаҳор” ёшлари ғалабани тантана қилишди.

Ушбу ғалаба орқали ёш навбаҳорчилар жамғарилган очколар сонини 10 тага етказиб олишди ва мусобақа жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олишди.

Биринчи бўлимда навбаҳорчилар устунликни қўлга олган ҳолда ҳаракат қилишди. 23 дақиқада рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиққан Султанов дарвозани нишонга олиб ҳисобни очди. Бўлим сўнггида Равшан Хурсанов ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Хурсанов ҳам рақиб посбони билан яккама-якка вазиятда дарвозани нишонга олди.
Иккинчи бўлимда “Локомотив” футболчилари ҳаракатида фаоллик кўзга ташланди. Натижада Ашурматов қўриқлаётган дарвоза олдида вазиятлар юзага келтирилди. Дарвозабон ва ҳимоячиларимиз ҳужумларни бартараф этиш рақибга имкон беришмади. 73 дақиқага келиб эса меҳмонлар Акбар Қўчқровнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни қисқартиришди. Ўйин охиригача бу ҳисоб ўзгармади.

Ёшлар лигаси, 9-тур
3 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 978 томошабин.
“Навбаҳор” – “Локомотив” – 2:1 (2:0)
Голлар: А.Султанов (23), Р.Хурсанов (42) – А.Қўчқоров (73).
Ҳакамлар: Б.Юльчараев - 7,8, И.Носиров - 8,3, М.Нехочин - 8,2, М.Маматханов - 8.
Назоратчи – И.Шарипов.
“Навбаҳор”: 12. Нодир Ашурматов, 9. Илҳом Бойдедаев, 14. Ҳожиакбар Юнусов (С), 16. Абдуазиз Султонов, 21. Билол Тошмирзаев (51. Акбарали Холдоров, 54), 26. Жавоҳир Олимжонов, 27. Равшан Хурсанов (28. Музаффар Абдуллаев, 90+1), 33. Тоҳир Шамситдинов (10. Илҳом Алибоев, 46), 35. Алишер Мирзаев, 88. Абдулазиз Нишанбаев, 99. Тимур Толипов (48. Аҳмад Мамадалиев, 74).
“Локомотив”: 96. Рустам Нортожиев, 7. Бобир Тиллабоев (28. Акбар Қўчқоров, 56), 8. Жаҳонгир Сафаров, 17. Шоҳруҳ Мўминқулов (10. Бек Абдуллаев, 46), 18. Рустам Ҳамроев, 22. Улуғбек Абдуллаев (97. Азамат Адилов, 88), 24. Азизбек Аманов (11. Алишер Шералиев, 46), 31. Отабек Муҳамедов (36. Юсуф Шоимов, 46), 70. Бобир Эргашев (68. Воҳид Юнусов, 72), 77. Дилшод Эргашев, 87. Фарруҳ Иброҳимов (С).
Огоҳлантиришлар: Ҳ.Юнусов (28), А.Мирзаев (52), А.Султанов (62) - Ж.Сафаров (33).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:38, 03.05.2017.
Ўқилди: 2955 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.