"Бухоро" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги ўйин анча асабий руҳда кечди. Даслабки бир нечда вазиятлардан унумли фойдалана олмадик ва шу сабабли футболчилар асабийлашишди. Учрашувларга айрим йўқотишлар билан етиб келаяпмиз ва шу сабабли таркибда баъзи ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлмоқдамиз.
Бугун бизни чиройли тарзда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Биз ҳар бир учрашувга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, биз ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз, биз уларни ҳурмат қиламиз. Ивор Вайцер бугунги кунда Тошкентда даволаниш билан банд, шифокорлар қўлларидан келганча ҳаракат қилишмоқда. Уни "Пахтакор"га қарши учрашувгача соғлигини тиклаб олиши учун ҳаракат қилишмокда", - дейди Бақоев.