Кириш Регистрация

«Юве»нинг таянч қуроли

Баҳо:
+ | -

Италия футболи турли замонларда ўзининг маҳоратли ҳимоячилари билан дунёга танилган. Ўз вақтида Паоло Мальдини, Мауро Тассотти, Франко Барези, Алессандро Костакуртадан иборат 90-йиллардаги «Милан»нинг ҳимояси футбол тарихидаги энг мустаҳкам ҳимоя чизиғи деб тан олинди. Шунингдек, бу мамлакатда Алессандро Неста, Фабио Каннаваро, Чиро Феррара, Жанлука Дзамбротта каби орқа чизиқнинг маҳоратли ижрочилари етишиб чиқди.

Бугунги кунда «Ювентус»нинг муваффақиятларида ҳам маҳоратли ҳимоячиларнинг хизмати катта. Тўғри, жамоа ўзаги, асосан, легионердан шаклланган. Лекин ўйин услуби, тактика соф итальянча. Қолаверса, ҳамиша навқирон, бутсани мухга илишни ҳали-ҳамон ўйламаётган Жанлуижи Буффон. Тирик афсона.

Энг муҳими, ҳимоянинг мустаҳкамлиги. Бу ерда ўйнайдиган Жоржио Кьеллини, Андреа Барцальи, Леонардо Бонуччи учлиги неча йиллардан бери «Ювентус» сафида ҳам, Италия терма жамоаси сафида ҳам бир-бирлари билан елкама-елка тўп суришмоқда. Бу йигитлар 2012 йилдан бери «Кекса синьора» сафида қаторасига 6 марта Скудеттони расмийлаштиришди. Италия Кубоги, Суперкубоги каби совринларни ютишди.

Кўҳна қитъада БББC (Буффон-Барцальи-Бонуччи-Кьеллини) номи билан танилган бу квартет неча йиллардан бери жаҳонда биринчи бўлишга астойдил ҳаракат қилмоқда, лекин сўнгги дақиқаларда омад етишмаяпти.

Давоми Сафарали Сиддиқов блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:52, 09.05.2017.
Ўқилди: 7126 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.