Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Финалга бир қадам. ЕЧЛ ярим финали ҳақида

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг ярми финалнинг дастлабки жавоб учрашуви Туринда бўлиб ўтади. Монакода ишончли ғалаба билан қайтган «Ювентус» энди ўз уйида финал йўлланмасини расмийлаштириш учун саф тортади. Tribuna.Uz кун учрашувига батафсил тўхталиб ўтади.

«Ювентус» – «Монако»
(9 май, 23:45, UzReport, Матч ТВ, Матч! Футбол 1)

Учрашувдан олдин

«Монако»
«Монако» Франция чемпионатида етакчиликни давом эттирмоқда. Европа чемпионлар лигасининг ярим финали биринчи учрашувидаги муваффақиятсизликдан кейин жамоа чемпионат доирасидаги навбатдаги учрашувда ҳам муваффақият қозонди ва «ПСЖ»дан битта кам учрашув ўтказган ҳолда, уларни уч очкога ортда қолдиришда давом этди. Шунингдек жамоа бу турда келгуси мавсумда ЕЧЛ гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш масаласини ҳам расман ижобий ҳал қилди.

«Ювентус»
Италия чемпиони бўлишга бир қадам қолган «Ювентус» бу турда Турин дербисида мезбон сифатида ўйнаб ўз уйидаги 33 учрашувдан иборат ғалабали серияга якун ясади. Аллегри шогирдлари учрашувда мағлубиятга учраши ҳам мумкин эди. ЕЧЛ биринчи учрашуви қаҳрамони Гонсало Ҳигуаин сўнгги дақиқаларда киритган голи эвазига жамоасига бир очко олиб берди. Аммо бу жамоанинг чемпионлик учун имкониятларига деярли ҳеч қандай таъсир ўтказгани йўқ.

Учрашувлар тарихи
2015 йилги мавсумда «Ювентус» ва «Монако» Чемпионлар лигасининг чорак финалида ўзаро тўқнаш келишганди. «Монако» ва Леонарду Жардим ўша пайтлари ўта яхши кўрадиган ўйин услуби эвазига тактикага мос натижа қайд этилган, бироқ бу «Монако» фойдасига ишламаган – Туринда 1:0, Монакода 0:0. 1998 йилда бўлиб ўтган тўқнашув эса ярим финалга тўғри келганди. Ўшанда Туринда 4:1, Монакода эса 3:2 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонган. Тарих кўрсатиб турибдики, икки тўқнашувда ҳам «Ювентус»нинг қўли баланд келган. Бу сафарги учрашувда дастлабки учрашувда эса «Ювентус» Гонсало Ҳигуаиннинг дубли эвазига «Монако» уйидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Қизиқарли фактлар
—«Ювентус» француз клубларига қарши 11 марта икки учрашувдан иборат плей-офф учрашувларида майдонга тушиб, барчасида кейинги босқичга йўлланма олган. Жумладан «Монако»га қарши олдинги (1997/1998 ва 2014/2015 йилги мавсум) тўқнашувларда ҳам;
—ҳеч бир жамоа ярим финалда ўз уйида 0:2 ҳисобида ютқазиб, кейинги учрашувда ўзи учун керакли бўлган натижани қайд эта олмаган;
— «Монако»Италияда ўтказган еттита учрашувнинг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмаган (1Д, 6М);
— Сўнгги марта жамоа Италия клубидан («Интер», ЕЧК, 1 раунди) ўз уйида 54 йил муққадам 1963/64 йилги мавсумда мағлубиятга учраган.
— «Монако» 2004 йилдан буён илк марта ЕЧЛ ярим финалида иштирок этмоқда;
— «Ювентус» бу мусобақада ўтказган ўн битта учрашувнинг фақат иккитасида мағлубиятга учраган;
— «Ювентус»нинг ярим финалга чиқиши 2006/07 йилги мавсумдан бошлаб, итальян жамоалари учун тўртинчи натижа саналади;
— Бунгача бўлган учта ярим финал италияликлар учун омадли келган «Милан» «Манчестер Юнайтед»ни (2007), Моуриньонинг «Интер»и Гвардиола «Барселона»сини (2010), «Ювентус» эса икки йил олдин «Реал»ни ортда қолдириб финалга чиққан. Ҳозирча барча кўрсаткичлар уларнинг фойдасига ишламоқда.

Йўқотишлар

«Ювентус» таркибида Сами Хедира дисквалификациядан қайтган. Пьяца ва Руганида эса жароҳат бор. Бошқа чизиқларда туринликлар ортиқча муаммоларга дуч келишмаган.

«Монако» таркибида Бошилья ва Карильо эса анча вақтдан буён умуман жамоа ўйинларида иштирок этмаяпти. Бенжамин Менди ва Туренинг майдонга тушиши эса сўроқ остида қолмоқда.

Тахминий таркиблар

«Монако»да Туре ўрнида Жибрил Сидибе эгаллайди. Менди майдонга тушса, чап қанотда муаммо бўлмаслиги аниқ. Бошқа чизиқларда эса энг кучли таркиб майдонга тушиши кўзда тутилган. «Ювентус»да эса Хедира яна Клаудио Маркизионинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

«Ювентус»: Буффон; Дани Алвес, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро; Пьянич, Хедира, Куадрадо, Дибала, Манжукич, Ҳигуаин.
«Монако»: Субашич; Менди, Жемерсон, Глик, Cидибе; Бернардо Силва, Фабиньо, Бакайоко, Лемар; Мбаппе, Фалькао.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 17:00, 09.05.2017.
Ўқилди: 7080 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.