Кириш Регистрация

13 май куни Тошкентда аёллар велопойгаси бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

13 май куни Тошкентда «Соғлом аёл — соғлом авлод» велопойгаси бўлиб ўтади. Мусобақа Жаҳон оила куни муносабати билан ташкил этилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Велоспорт федерацияси.

Тур барча хоҳловчилар учун очиқ (ўз велосипеди билан келиши лозим). Қатнашчилар 7:00 дан 9:00 га қадар рўйхатга олинади. Иштирокчилар ёнида паспорти нусхаси бўлиши лозим. Ҳар бир иштирокчига индивидуал рақам берилади.

Старт ва рўйхатга олиш жойи — Абдулла Қодирий кўчасида Банк-молия академиясининг орқа томони.

Велопойга Абдулла Қодирий ва Ҳамидулла Орипов кўчалари чорраҳасида 10:00 да бошланади. Йўналиш масофаси 5 км бўлиб, Абдулла Қодирий кўчаси охирига бориб, старт нуқтасига қайтилади.

Мусобақа уч ёш тоифасида ўтказилади: 18−30 ёш, 31−45 ва 45 ёшдан. Тақдирлаш маросимидан сўнг Ўзбекистон эстрадаси вакиллари, рақс гуруҳлари ва артистлар иштирокида мусиқали дастур тақдим этилади.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 20:33, 11.05.2017.
Ўқилди: 3368 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик