Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Олий лигада фаворит борми?

Баҳо:
+ | -

Мақолани ўқишдан аввал алоҳида эътиборга олинг, ёзганларимизнинг 9-тур баҳсларига алоқаси йўқ. Яъни қуйида олий лига биринчи даврасининг ярмидан кейинги ҳолат бўйича мулоҳаза юритамиз. Хусусан, кутилмаган пешқадамларнинг дадил юришига нисбатан ўз қарашларимизни баён этишга уриниб кўрамиз.

Футболдаги фаворит тушунчаси. Турнир жадвалида ҳаммамиз кўришга ўрганиб қолган манзара, яъни етакчи саналган клубларнинг доимо пеш-қадамлар гуруҳида бориши ниҳоят, хотима топдими? Шундай бўлганидан умидвормиз, албатта. Зеро, олий лигамизда янги кучларнинг бош кўтариши биринчи навбатда, рақобатни кучайтиради, қолаверса, ўйинларга қизиқиш даражасини оширади. Шу маънода айтсак, «Динамо»нинг мавсум стартидаги важоҳатини кўриб, уни салкам «Лестер»га айлантириб қўйганлар омон бўлсинлар! Мухлисларни алдаш имконсиздир ва бунинг оқибати ҳам яхши эмас. Хуллас, таркибида на юлдуз ижрочилари ва ғазнасида на миллиардлари бор клуб (хоҳ «Динамо», хоҳ «Навбаҳор»)нинг чемпионат стартиданоқ ҳаммани ўйлаш ва қувонишга мажбур қилаётгани футболимиз учун фақат ютуқдир. Умуман олганда, замонавий футболда фаворит тушунчаси ўз моҳиятини йўқотиб бораётгани яққол сезиляпти. Мисол учун, «Кристалл Пэлас»нинг қандайдир        1 ой ичида «Челси», «Арсенал» ва «Ливерпул»дек грандларни енгишга хижолат чекмагани тасодиф ҳисобланмас, ҳарқалай. Ёки «Терек» ва «Уфа» каби ўртамиёна  клубларнинг Россия премьер-лигасида тобора олға интилаётганию, «Ростов»нинг қаторасига 10та ўйинда гол қўйиб юбормаганига қаранг. Бу фактлар фонида «Қўқон-1912»нинг олий лига доирасидаги сафар ўйинларида ҳали енгилмагани ва 8та тур бўйича меҳмонда ҳаммадан кўп очко олгани тасодиф ёхуд фантастикадек қабул қилинмаслиги керак.

«Қўқон-1912». Умумий маълумот. Водий клуби мурабийлар штаби 8та тур доирасидаги ўйинларда жами 22 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Оддий айтганда, атиги 2 нафар ўйинчигина захирада қолмоқда. Александр Мерзляков ва Мурод Холмуҳаммедов 8та ўйинда тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракатланишди. Яна бир эътиборли томони, қўқонликлар 8та учрашувда бор-йўғи 14та сариқ карточка олишди. Тўғри, жамоа 2тагина ўйинда (ўз уйида)  ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Бу даврдаги мағлубиятсиз серия 7та ўйинни ташкил этди. Ҳужумда Филипп Райевац ва Суҳроб Бердиев дуэти яхшигина эффект беряпти. Фахрий Носир Отақўзиев ҳам ҳар бир ўйинда ўзини кўрсатиш учун маълум вақтга эга бўляпти. Хулоса шуки, жамоанинг асосий таркиби ва захирачилари ўртасида қандайдир жарлик йўқ. Нўъмон Ҳасанов «Пахтакор»даги  мураббийлик ишида ўзи истагандек мувафаққият қозонолмаганди. Асли қўқонлик мутахассис энди жонажон шаҳри клуби равнақи йўлида енг шимариб меҳнат қиляпти. Олий лигага қайтганига 3 йил бўлган бу клуб бошқатдан қад кўтар-япти, чоғи. Мураббий томонидан йўлга қўйилган 4-4-2 тактик схемаси аксарият ўйинларнинг охирги дақиқаларигача ўз шакли ва моҳиятини йўқотмаяпти. Бир қарашда, ҳужумкор футбол учун талаб қилинадиган «физика» даражаси ҳам чакки эмас. Ҳа, «Қўқон-1912»ни олдинда оғир синовлар кутиб турибди. Яъни 9-турда «Пахта-кор»ни меҳмон қилган жамоа энди навбати билан  «Навбаҳор» ва «Локомотив» билан куч синашади. Бу ўйинлар орасидаги вақт 3-4 кунни ташкил этишини инобатга олсак, синовнинг нақадар жиддийлиги аёнлашади. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари шу ўйинларда камида 6 очко олишса, уларнинг биринчи даврани кучли учликда  якунлашларига шубҳа қолмайди, ҳисоб.

«Динамо». Умумий маълумот. Самарқанд жамоаси мураббийлари 8та ўйинда жами 17 нафар футболчини майдонга туширишди. Ҳа, жамоа захирасида ҳали амалиётга эга бўлмаган йигитлар бор, лекин улар етарли даражада тобланишмаган. Михаил Наумов (32 ёш), Жавоҳир Қаҳрамонов (21 ёш), Миркомил Локаев (22 ёш) ва Жасур Азимов (23 ёш)эса барча ўйинларнинг бошидан охирига қадар ҳаракатда бўлишди. Сариқ карточка масаласи шунчаки, ажойиб: «динамочилар» 8та турда 11 мартагина огоҳлантирилдилар. Тўғри, жамоанинг 1та ўйинни четлатилиш боис, озчилик бўлиб тугатганини ҳам айтиш керак. Самарқандликлар 3та баҳсда гол жабрини чекишмади. Дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолинган ўйинларнинг 2таси меҳмонда кузатилди. Ҳа, дастлабки 3та турда 100 фоизли натижага эришган клуб кейинги 5та ўйиннинг атиги 1тасида ғалабани тантана қилди. Боз устига, турнир жадвалидаги таъқибчилари - «Қўқон-1912» ва «Навбаҳор»га ютқазиб қўйди. Шунинг баробарида Тошкентда

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:45, 11.05.2017.
Ўқилди: 3720 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.