Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Қўқон-1912»: Дербида бир очкога эга бўлдик (тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -

2-дақиқада дастлабки хавфли вазиятни биз яратдик. Тезкор қарши хужумда Райевац дарвозабонни алдай олмади.

5-дақиқадаёқ майдон эгалари сафида мажбурий ўзгариш юз берди. Вазиятлардан бирида Ғиёс Комилов жарохат олди. Ҳимоячимиз ўйинни давом эттира олмаслигига шериклари ишора кўрсатишди. Натижада унинг ўрнига Станоевич майдонга тушди.

8-дақиқада наманганликлар хавфли вазият яратишди. Меҳмоновнинг ўнг қанотдан тепган тўпини Ашуров қийинчилик билан қайтарди. Отахонов қайтарилган тўпга етиб кела олмади.

9-дақиқа вакилларимиз жарима тўпини тепишди. Холмуҳамедонинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Ҳимоячидан қайтган тўпни вакилларимиз жарима майдончасига оширишган эди. Асилбек Амонов биринчи бўлиб тўпга етиб келди

11-дақиқа “Навбаҳор” ўйинчиларида яна бир имконият вужудга келди. Йованович жарима майдони чизиғи устида турган Жабборовга тўни қолдирди. Дилшодга ҳимоячиларимиз зарба йўллаш учун имкон беришмади.

17-дақиқа рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли вазият яратдик.  Отақўзиев бирозгина тўпга улгурмади. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.

22-дақиқа Отахонов жарима майдонида турган Йовановичга тўпни узатди. Неманьянинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Кейинги ҳужумда эса наманганликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Дарвозамиз томон белгиланган жарима зарбасидан сўнг, ҳимоямизда пала-партишлик рўй берди. Натижада Йованович боши билан дарвозамизни ишғол қилди.

Олдинги саккиз учрашувда ҳисобни очиш вакилларимизга насиб этаётганди. Бу гал эса рақибимиз биринчи бўлиб тўп киритди.

Гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. Мезбонлар эса ўйин суръатни туширишга ҳаракат қилишди.

33-дақиқада Иброҳим Раҳимов ўнг қанотдан бир ҳимоячини алдаб кирди ва зарба йўллади. Аманов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

34-дақиқада Турғунбоевнинг чиройли оширган тўпига Саматов етиб келиши мумкин эди, лекин Азиз Ашуров бунга йўл қўймади ва жароҳатланди.

Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаларида футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Бироқ улардан самарали фойдалана олмадик.

43-дақиқа Райевацнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Ҳакам томонидан қўшмиб берилган дақиқаларда рақиб жарима майдончаси ичида Райевац йиқилди. Ҳакам қарама-қарши томонга жарима белгилади.

Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди.

48-дақиқа Азиз Турғунбоев кутилмаганда жарима майдончамизда пайдо бўлди. Ашуров ундан кўра эпчиллик қилди.

54-дақиқа Жавоҳир Сидиқов ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан рақибларни алдаб ўтмоқчи бўлди. Алишер Саматов уни қуполик билан тўхтатиб қолди.

Жарима тўпидан кейин Ҳолмуҳаммедовнинг жуда кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

65-дақиқа захирадан майдонга тушган Андрей Сидоровнинг бош билан зарбаси бирозгина юқоридан кетди.

70-дақиқада Жабборов рақибдан тўпни олди ва ўзи зарба беришга қарор қилди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади.

75-дақиқада Отақўзиев – Райевац комбинациясини мезбон ҳимоячилари қайтаришди.

Намангандаги стадионга 20 250 нафар мухлис ташриф буюрганлиги эълон қилинди.

Учрашув якунланган сари мезбон футболчилар майдонда ётиб олишлари кўплаб кузатилди. Улар ҳисобни ўшлаб қолиш учун ҳаракат қилишди. 86-дақиқада Сидоровнинг икки метрдан берган зарбасини Асибек Амонов ушлаб олди. Бунинг устига ҳужумчимиз офсайдда қолиб кетганди.

88-дақиқада Коваленко рақиблар жарима майдончаси ичида Сидиқовга қарши қўполлик ишлатилди деб топди ва пенальти белгилади.

Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол урганди, аммо Коваленко бу голни инобатга олмади. Кейинги зарбани эса ҳимоячимиз яна голга айлантирди ва ҳисоб тенглашди.

Бугун футболчиларимиз ўз анъанларига содиқ қолган ҳолда сафарда мағлубиятга учрашмади. Ўз навбатида мезбонлар ҳам ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияни давом эттиришди.

Шу тариқа жаоамизнинг мағлубиятсиз серияси 9 тага етди.

 

Олий лига

10-тур

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”  – 1:1 (1:0)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Ж. Мухторов (Тошкент).

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Гол: Неманья Йованович – 23. – Мурод Холмуҳаммедов – 90 (пен)

“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов, 4. Аббос Отахонов, 5. Ғиёсжон Комилов (44. Дарко Станоевич-5), 7. Ойбек Қиличев (11. Абдуазиз Султонов-83), 9. Дилшод Жабборов (С), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович (8. Равшан Хурсанов-67).

Захира:1. Акмал Ортиқов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 10. Мансур Саидов, 33. Тоҳир Шамшитдинов.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев (8. Собир Ҳамидов-76), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб  Бердиев (11. Андрей Сидоров-46), 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов (7. Жамшид Ҳасанов-46), 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 13. Никита Рибкин, 17. Авазхон Маматхўжаев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 22:08, 12.05.2017.
Ўқилди: 3169 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.