Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Роналду учун номзод ёҳуд «Реал» 61 миллион еврони ким ва нима учун тўлайди?

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби яна ақлдан озишда давом этмоқда. Playstation ўйнаш ва варрак учиришни ҳуш кўрувчи 16 ёшли бразилиялик болакай шу ҳафтанинг энг асосий  янгилики бўлди. Гўёки Винисиус Жуниорни Чемпионлар лигасининг ярим финал учрашувларидан ҳам кўпроқ муҳокама қилишмоқда.

“Реал” унинг учун собиқ клуби “Фламенго”га 45 миллион евро тўлайди, бундан ташқари 16 миллион Винисиуснинг банкдаги ҳисоб рақамига бориб тушади. Аган, бунга қўшимча бонуслар ҳам қўшиб ҳисобланадиган бўлса рақамлар 70 миллионга айланади.

“Реал” “Фламенго”нинг асосий таркиби билан куни-кеча машғулот ўтказган, катта ўйинларда бирорта марта майдонга тушмаган болакай учун 61 миллион евро тўлади. Яъни унинг трансфер қиймати “Реал”га Бензема, Модрич ва Кроосдан ҳам қимматроққа тушди. Ҳа, “қироллик клуби” учун бу пуллар чўт эмас, аммо жамоа раҳбарияти бир нимани билмаса бекорга пул сарфлайдиганлардан эмас.

Раҳбар пулни тежагани ва тўғри ишлатиш учун буйруғ бергани учун раҳбар ҳисобланади. Ҳўш, энди навбат Бразилиянинг оддий бир жамоасидан чиққан Винисиус Жуниор ҳақида фикр юритамиз.

ЎЙИН УСЛУБИ

Винисиуснинг фаолияти аввал оддийгина Сан-Гонсалуда бошланда. Пляж ҳамда мини-футбол залларида машғулот ўтказадиган Жуниор “Фламенго” академиясига эрта ташриф буюради ва ўзидан катталар билан шуғулланишга мажбур бўлади.

Европалик скаутлар уни сўнгги икки йилда тўлиқ кузатиб юришди. 15 ёшида ўзининг ёрқин чиқишлари билан порлади. Судамерикано U-15 (ёшлар ўртасидаги Америка кубоги) мусобақасида олти учрашувда майдонга тушган футболчи шунча гол уриб, устига – устак чемпионлик унвонини ҳам ўзиники қилди.

Бундан икки ой аввал эса Жуниор иккиланаётган скаутларни умуман ҳайратдан лол қолдирди. Жанубий Америка Чемпионати (U-17) чинакамига Бразилия терма жамоаси учун аталди десак хато қилмаган бўламиз. Винисиус мусобақада 7 та тўп киритиб, мусобақанинг тўпурар ҳамда энг яхши футболчисига айланди.

Винисиус тенгқурлари орасида барча жабҳаларда ажралиб туради – тезлик, куч, аниқлик, зарба кучи. Винисиус шунчалик кучлики, у билан тўқнаш келганлар бильярд шари сингари қайтиб кетишади.

Аммо Винисиус юқори даражага чиққанида айрим супервундеркиндлар сингари йўқолиб қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриель Жесус унинг ёшида анча рангбаранг, ёрқин ва самаралироқ ўйин кўрсатганди.

ХАРАКТЕР

Жуниорнинг характерида ҳақиқий бразилиялик, карнавал ва пляжда ўсган жиҳатларни кузатиш мумкин. Икки йил олдин 15 ёшли Винисиус клуб билан шартномаси борасида муаммоларга учради. Яъни Жуниордан истеъдодли ўсмир футболчилар учун таклиф этиладиган стандарт шартномага имзо қўйишларини сўрашди.

Футболчи эса бунга рад жавобини берди. Шундан сўнг клуб раҳбари унга йирикроқ миқдордаги шартномани таклиф этди. Винисиус яна рад жавобини берди. Ахири “Фламенго” футболчи билан шартномани учинчи уринишда имзолашга эришган. Винисиус клубни ўзи учун катта миқдорда пул тўлашга мажбур қила олган.

Винисиус “Барселона” аъзоси бўлиши ҳам мумкин эди. Каталонияликлар январда Винисиус ва “Фламенго” билан музокара олиб борди. Клуб президенти Бартомеу ёш иқтидор учун 30 миллион тўлашга тайёрлигини билдирди. Жуниор “Барселона Б” жамоасида фаолиятини бошлаш тараддудини кўришга ҳам улгурганди.

Лекин “Реал” бирдан пайдо бўлди ва барчасини ўзгартириб юборди. Флорентино Перес 15 миллион устама пули тўлаш билан “Фламенго” раҳбариятининг энг яхши дўстларидан бирига айланиб олди. “Қари туллак” Винисиус,  ота-онаси ҳамда агентига 16 миллион евро беришни ваъда қилди.

16 МИЛЛИОН. ЭНДИ РОНАЛДУ МЕССИДАН ЯХШИ!

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:51, 14.05.2017.
Ўқилди: 25306 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.