«Порту» яримҳимоячиси Ёсин Браҳими фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Daily Mail хабарига кўра, жазоирлик футболчи билан «Манчестер Юнайтед» қизиқмоқда.
Аввалроқ, «Порту» уни 40 млн еврога сотмаган эди. Энди «МЮ» унинг шартномасида белгиланган 60 млн евро товон пулини тўлашига тўғри келади.