Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Антонио Конте «Челси»дан Моуриньонинг изини қандай ўчириб ташлади?

Баҳо:
+1 | -

Контенинг мавсум аввалидаги башоратларга қарамай, “Челси” чемпион бўлди. Худди “Лестер” каби.

Гари Линекернинг 2016 йил ёзда қилган башорати: “Канте билан “Челси” чемпионликни қўлга киритади” деганига кўпчилик эътибор қаратмади. Шунинг учун ҳам Кантенинг трансфери оддийгина сифатли харид, Луиснинг қайтишини кулгу билан, Маркос Алонсо тарафига эса бошларини чайқаганича қараган эди. Яна Миши Батшуайи ҳам бор эди, унинг келиши биланоқ “голли вазиятларнинг қотили” деган ёрлиқ илишган эди.

Бу йигитларга кучлироқ Антонио Контедан бошқа ҳеч ким ишонмас эди. Ўз навбатида “Стэмфорд Бридж” Контега бу каби ҳали ҳеч кимга ишонмаган эди.

Контенинг “Челси” билан моҳирона бажарган ишини “лайфхак” деб атасак ҳам бўлади. Бу жамоада “Сити” ёки “МЮ” сингари таркибга эга, аниқ ўйин услубига ва ҳатто ўтган мавсумдаги муваффиқиятсизликдан кейин қандай ўйнаш кераклиги ҳақида аниқ фикрга ҳам эмас эди. Лекин шундай ҳолатда у сокинлик билан Оскар, Оби Микель, Бранислав Иванович ва деярли Жон Терри билан ҳам хайрлашиб, “Стэмфорд Бридж” анча пайтдан буён кутаётган футболни намойиш этди.

Жамоанинг тўрт муҳим ўйинчисидан ўйин сифатини бузмасдан воз кечиб, ички муҳини сақлаган ҳолда ва шу билан бирга топ клубнинг илк мавсумдаёқ натижа кўрсатган кучли мураббийларни қанчасини биласиз? “Челси” ўйинидаги муаммоларни Конте хирургик аниқлик билан бартараф этиб борди.

Ҳеч қандай иккиланишсиз оптимал таркибни танлади ва мавсум давомида максимал ишлата олди. Мозеснинг ўнг қанотга ўтиши, учта ҳимоячи схемасига ўтиш, Давид Луис - ҳимоя сардори, Фабрегас ваВиллиан (АПЛнинг ўйнаётган футболчилари ичида энг зўр ассистенти ва “Челси”нинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси) – иккита жокер заҳирада. Бунинг ҳаммаси – техник мураббийлик лайфхаки, буларни ҳеч ким ўйлаб топа олмас эди ва ҳеч ким ҳам журъат этолмасди.

Конте Эден Азарнинг истеъдодини максимал муваффақият билан ишлата олган биринчи мураббий бўлди. Уч ҳимоячи схемаси Азарга ҳужуда эркинлик ҳадя этди. Мозес ва Алонсоларнинг ёрдами билан белгияликда футбол ўйин ишончи ортди ва дриблинг маҳорати намойи ортди.

Шунинг ўзи кифоя эди – Азарнинг ўйини очилди ва ишончни оқлади. Бошқа мураббийлар қўл остида ўйнаган услубини унутиб ҳам юборди.

Бу “Челси” зарбаларга дош бера олди ва мағлубиятларга ўйинда пасайишсиз жавоб қайтарди. “Ливерпуль”дан нокаут ва “Эмирейтс”даги мағлубиятдан кейин Конте 

ДАВОМИ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:56, 15.05.2017.
Ўқилди: 7646 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.