"Анча томошабоп ўйин бўлган бўлсада, биз ҳисобдан қониқиш ҳосил қилмадик. Бугун икки очкони йўқотдик", - дейди Бақоев.
- Учинчи пенальти нега Нагаев эмас, Шоғуломовга топширилди?
- У ўзига ишонган ҳолда биздан пенальтини амалга оширишга рухсат олди, биз бунга изн бердик. Лекин пенальти бу лоторея, буюк футболчилар ҳам пенальтини ноаник амалга оширишлари мумкин. Шоғуломовдан келгуси ўйинда гол кутиб қоламан.
- Бугун иккала мураббийлар нега жанжаллашишди?
- Бу ҳолат футболнинг бир бўлаги. Биз Мўминжонов билан яхши муносабатдамиз. Ўйин пайтида ҳар иккала жамоа мураббийлари ва футболчилари қизишиб кетишлари табиий ҳол. Бугун Жасур Ҳасанов анча жиддий жароҳат олди. Унинг соғлиги тўгрисида аниқ маълумотни қўшимча текширишлардан сўнг билиб оламиз.