“Ливерпуль”ҳужумчиси Роберто Фирминьо Англия чемпионатининг сўнгги туридан ўрин олган “Мидлсбро”га қарши учрашувда майдонга туша олмаслиги мумкин.
Mirror нашрининг хабарига кўра, бразилиялик футболчи жароҳатидан фориғ бўлишга улгурмаган. Шунингдек, Фирмино жамоанинг охирги машғулотларида қатнашмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Мидлсбро”га қарши учрашув “Ливерпуль” учун Англия чемпионатидаги сўнгги турда бўлиб ўтади. Агар “Ливерпуль” сўнгги турда ижобий натижага эриша олмаса, кейинги мавсум ЕЧЛ мусобақасига чиқиш имкониятини қўлдан бой беради.