Кириш Регистрация

«Барселона»нинг устувор трансфер мақсади маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Энтони Гордон харид қилинганидан сўнг «Барселона»нинг ёзги трансфер ойнаси учун режалари маълум бўлди. The Touchline хабарига кўра, «Барселона» трансфер бозорида Роберт Левандовскига ўринбосар топишни устувор вазифа деб билади.

Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» янги ҳужумчи билан шартнома имзоламагунча, бошқа битимлар билан, жумладан, Маркус Рэшфордни сотиб олиш имконияти билан шуғулланмайди. «Барселона»нинг «тўққизинчи рақам» позициясига асосий мақсади аввалгидек «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес бўлиб қолмоқда.

Якунланган мавсумда Альварес барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 20 та гол киритди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:21, 02.06.2026.
Ўқилди: 1638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик