«МЮ» ҳимоячиси Антонио Валенсия юксак эътирофга сазовор кўрилди.
Эквадорлик футболчи «қизил иблислар»нинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матубот хизмати хабар бермоқда.
31 ёшли Валенсия 40дан ортиқ ўйинларда иштирок этди ва мавсум давомида уч марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.