Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Рўзиқул Бердиев: "Рашидхоновнинг чиройли голи эвазига ғалаба қозондик"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун Олий лига 11-тур учрашувлари ўз якунига етди. Тур доирасида мухлислар Воҳа дербиси гувоҳи бўлишди. Унда “Насаф” Ғузорда “Машъал”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди.  Учрашув якунига етгач, мезбонлар устози Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-“Машъал” жамоаси билан учрашувимиз доимо кескин бўлади, улар биз биланбаҳслашганида жуда катта куч билан ҳаракат қилишади. Бугунги ўйин ҳам шундай бўлди. Бевосита ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз бугун Рашидхоновнинг чиройли голи эвазига ғалабага эришдик. Ўйинчимиз жуда чиройли гол муаллифи бўлди. Рақибга бугун гол уришга умуман имкон бермадик. Учрашувда биз учун бошқа қулай вазиятлар ҳам бўлди. Аммо бу вазиятларни голга айлантира олмадик. Муҳими ғалабага эришдик ва уч очкони қўлга киритдик. 


Бугун биз бир неча ўйинчиларимизга дам бердик. Ш.Аъзамовни кичик жароҳати борлиги туфайли таваккал қилишни ҳоҳламадик. Қолаверса у мунтазам ўйинларимизда иштирок этиб келаётганди. Бугун яна Ш.Эркиновни майдонга туширмасдан Б.Абдухолиқов хизматидан фойдаландик. Бунга сабаб, ўйинда “Машъал” жамоаси ҳимоячиларини шошириб қўядиган тезкор ҳужумчи керак эди. 


Рақибимиз бизга нисбатан бугун қўполроқ ҳаракат қилди. Балки улар ўз олдиларига қўйилган вазифадан келиб чиқиб, шундай ҳаракат қилишгандир.  Аммо бундай қўпол ҳаракатлар рақиб жамоа ўйинчилари учун ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. 


Дерби? Биз дербига эмас, оддий ўйинга тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Буни йигитларимиз уддасидан чиқишди. Бугун жамоамиз ўзининг яна бир мазмунли ўйинини намойиш этди. Шахсан бундан мамнунман, -дейди Бердиев.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 10:55, 19.05.2017.
Ўқилди: 3983 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6097]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3906]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2411]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1595]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1521]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1482]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1446]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1443]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1430]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик