Кириш Регистрация
14/06 20:00 Металлург 0-0 Бунёдкор
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия

Мбаппе туғилгунга қадар Буффон нималарга улгурган?

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичида Италиянинг «Ювентус» ва Франциянинг «Монако» клублари ўзаро тўқнаш келишди.

Мазкур ўйинларда икки футболчи — италянлардан Жанлуижи Буффон, французлардан эса Килиан Мбаппе алоҳида ажралиб турди. Энг қизиғи, айнан шу икки футболчига оид шундай қизиқарли статистикалар бор эканки, уларни ўқиб, айни дамда улар бир даврда ўйнаётганига ҳам ишонмайсиз. Масалан, Буффон Мбаппедан 20 йилу 326 кунлик катта. Қуйидаги фактлар эса бундан ҳам қизиқроқ.

Жанлуижи Буффон Мбаппе туғилгунга қадар Италия А сериясида 82 та ўйин ўтказган. Уларнинг 36 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Шунингдек, Мбаппе туғилгунча Буффон профессионал фаолиятида 107 та ўйинда майдонга тушган. Шулардан 44 тасида рақиблар уни доғда қолдира олишмаган.

Мбаппе туғилгунга қадар Жанлуижи Италия терма жамоаси сафида уч бор ҳаракат қилган. Қолаверса, 1998 йилги жаҳон чемпионатида Италия терма жамоаси таркибига киритилган.

Мбаппе туғилгунга қадар Буффон УЕФА Чемпионлар лигаси ва УЕФА кубоги соҳибига айланган. Шу билан бирга, Италия чемпионатида кумуш медалларга эгалик қилган.

Ниҳоят, Мбаппе туғилгунга қадар Буффон 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган.

Футболчилар нима дейди?

Жанлуижи Буффон:

— Мбаппе 1998 йилда туғилган, мен эса бу вақтда терма жамоа таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этишга улгургандим. Биласизми, мен жуда бахтлиман. Чунки 1950-1960 йилларда туғилган футболчилар билан фаолиятингни бошлаш ва 2000 йилда таваллуд топган футболчиларга қарши ҳаракат қилиб, фаолиятингни якунлаш — бу жуда ажойиб ва қувончли ҳолат. Мен айнан ана шундай бахтга эришяпман.

Килиан Мбаппе:

— Буффон дунё футболи тарихида чуқур из қолдирган энг кучли дарвозабонлардан бири. Мен унга қарши ҳаракат қилганимдан мамнунман. Айни дамда ҳар куни Буффон ва унга ўхшаш футболчиларни мағлуб этиш учун ўз устимда тинимсиз ишлаяпман. Сўз бераман, агар яна имконият туғилса, Буффоннинг дарвозасига гол киритиш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан ва бунинг уддасидан чиқаман.

Маълумот учун, Мбаппе Буффоннинг дарвозасига гол уришни уддалади.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 11:55, 19.05.2017.
Ўқилди: 4595 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.