Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Гол+пас тизими бўйича Олий лиганинг 10та тури сарҳисоби

Баҳо:
+ | -

Мана, олий лига-2017нинг учдан бир қисми ҳам ортда қолди. Жорий мавсум клубларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига назар ташласак, грандларда бироз пасайиш бўлгани, аксинча, ўртамиёна ҳисобланган жамоаларда нисбатан ўсиш кузатилгани кўзга ташланади.

Ўз навбатида, ҳар бир ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўяётган тўпурарлар ҳамда уларни самарали узатма билан таъминлаётган футболчилар ҳам бисёр.

Дастлабки 10та тур натижаларига кўра, ҳозирча гол}пас тизими бўйича «Локомотив»нинг икки вакили етакчилик қилаётган бўлса, кучли учликни «Насаф» ҳужумчиси Драган Черан якунлаб турибди.

Қуйида ушбу мавзу бўйича статистикага батафсил тўхталамиз.

ҲАР ИККИ ЖАБҲАДА ЕТАКЧИ

«Локомотив» либосида майдонга тушган деярли ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилаётган Марат Бикмаев нафақат тўпурарлар жадвали, балки гол+пас рўйхатида ҳам етакчилик қилмоқда.

Аксарият баҳсларда жамоаси ғалабасини таъминлаган голларга муаллифлик қилган тажрибали ҳужумчи «Обод» (7:0) ва «Навбаҳор» (2:2)га қарши кечган ўйинларда шерикларини самарали узатма билан таъминлаган.

Бикмаев жорий мавсум олий лигада 9та учрашувда жами 680 дақиқа ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига 10та гол ёздириб қўйган. Таҳсинга лойиқ кўрсаткич.

Маратнинг жамоадоши Жалолиддин Машариповнинг бу борадаги кўрсаткичи ҳам ажойиб.

«Локомотив» либосида 8та баҳсда 657 дақиқа тўп сурган тезкор вингернинг ҳисобида ҳозирча 5та гол бор.

Ўзи иштирок этган баҳсларда шериклари урган голларга 4 маротаба ҳаммуаллифлик қилиши Машариповга гол}пас рейтингида иккинчи поғонани туҳфа қилди.

Юқори учликдан шунингдек, «Насаф» легионери Драган Черан ҳам жой эгаллади.

«Аждарлар» сафида 9та ўйинни тўлиқ майдонда ўтказган сербиялик ҳужумчи 6та ҳолатда рақиб жамоаларини ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур этган.

Шунингдек, «Сўғдиёна»га қарши кечган баҳс (4:0)да самарали узатма муаллифига айланган.

Гол+пас рўйхатининг кучли бешлигини «Сўғдиёна» етакчиси Санжар Рашидов ҳамда «Қўқон-1912» аъзоси Филипп Райевац якунлаб туришибди.

Жиззахликлар сардори 9та баҳсда жами 785 дақиқа ўйнаб, 5та тўп киритган бўлса, 10та учрашувда 784 дақиқа тўп сурган қўқонликлар легионери ҳисобида ҳам шунча гол бор.

Фақат Рашидовнинг самарали узатмалари сони битта кўп ва табиийки, у юқорироқдан жой олган.

Қуйидаги жадвалда гол+пас бўйича дастлабки 20та ўринни эгаллаб турган футболчилар ва уларнинг кўрсаткичлари акс этган.

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 02:39, 21.05.2017.
Ўқилди: 3961 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.