«Фулҳэм» клубининг 17 ёшли қанот ҳимоячиси Райан Сессеньон билан АПЛ грандлари қизиқмоқда.
Express хабарига кўра, «янги Бэйл» лақабини олган футболчи учун «Тоттенҳэм» ва «Ливерпуль» кураш олиб бормоқда. Хусусан, лондонликлар Сессеньоннинг трансферига 14 млн евро ажратишга тайёр.
Жорий мавсумда Сессеньон «Фулҳэм» таркибида барча мусобақаларда 30 ўйин ўтказиб, 7та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган. Transfermarkt унинг трансфер нархини 3 миллион еврога баҳолаган.