Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ўз майдонида "Олмалиқ" билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Динамо» ва «Олмалиқ» жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин дуранг натижа билан якунланди.

Ушбу баҳсда ҳар икки жамоа ҳам асосий таркибни туширди дейиш қийин. Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар 12-дақиқада ҳисобни очишди. Бурчакдан Ориф Мамажонов томонидан етказиб берилган тўпни Шоҳруҳ Холматов бош билан «Олмалиқ» дарвозасига киритди, 1:0.

Жамоалар ушбу натижа билан танаффусга чикиб кетиш арафасида турганларида, Забиҳулло Ўринбоев мувозанатни тиклади, 1:1.

Иккинчи бўлимда самарқандлик футболчилар ғалаба илинжида ўйин тизгинини қўлга олиб ҳужумкорликка урғу беришган бўлишсада, омад меҳмонларга кулиб боқди. Сардор Сулаймонов, Абдумалик Абдуллаев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Амиржон Сафаровлар ўйин давомида бир қатор вазиятларга эга бўлишганди, аммо омад улардан очиқчасига юз ўгирди.

Қарши ҳужумларда эса гоҳида Темур Жўраев жамоа жонига оро кирган бўлса, гоҳида тажрибали Алексей Николаев ва ёш Ҳакимхон Аъламхонов ҳимоя тандеми ишончли ўйин намойиш этди. Томошабоп ўтган баҳсда «Динамо» ҳар қанча ҳужумкор ўйин намойиш этмасин, баҳс муросали дуранг билан интиҳо топди – 1:1.

Жавоб учрашуви 31 май куни Олмалиқ шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал.

22 май (душанба)

«ДИНАМО» - «ОЛМАЛИҚ» - 1:1

Самарқанд, 7200 томошабин.

Ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент).

Голлар: Шохрух Холматов 12, - 1:0. Забиҳилло Ўринбоев 45, - 1:1.

«Динамо»: Темур Жўраев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аламхонов, Жасур Азимов (Жасур Қурбонов, 71), Абдумалик Абдуллаев, Шохруҳ Холматов, Алексей Николаев, Орифжон Мамажонов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 59), Искандар Холмирзаев, Саиджамол Давлатжонов, Амиржон Сафаров (Сардор Сулаймонов, 52).

«Олмалиқ»: Хуршид Хўжаев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Дилшод Жўраев, Алибобо Раҳматуллаев (Шота Григалашвили, 45), Забиҳилло Ўринбоев (Дониёр Усмонов, 77), Шохназар Норбеков, Виктор Клишин, Ислом Иномов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Раҳматулло Бердимуродов, Владислав Касминин.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 20:23, 22.05.2017.
Ўқилди: 3073 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.