Манчестер шаҳрида юз берган теракт «МЮ» клубининг режаларига таъсир қилди.
Жамоа Европа лигаси финалидан олдин ўтказилиши шарт бўлган матбуот анжуманини қолдиришга мажбур бўлди.
«Манчестерда юз берган теракт жамоа футболчилари, мураббийларини чуқур изтиробда қолдирди. Биз Европа лигаси финалидан олдин ўтказилиши лозим бўлган матбуот анжуманини қолдирдик. Умид қиламизки, мухлислар ва журналистлар бизни тўғри тушунади. Фикру ҳаёлимиз теракт қурбонлари ва жабрланганларнинг оиласи билан» - дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Манчестер шаҳридаги «Манчестер Арена» концерт залида террорчилик ҳаракати содир этилди. Зал ичида юз берган портлаш оқибатида 20дан ортиқ инсон қурбон бўлди, 50дан зиёди турли тан жароҳатларини олиб, шифохонага ётқизилди.