Каталония ОАВ "Барселона"ни "Атлетик"нинг собиқ устози Эрнесто Вальверде бошқаришини таъкидлашдан чарчамаяптилар.
Sport нашри хабарига кўра, Вальверде "Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Андер Эррерани "Барселона" учун кўз остига олиб қўйган.
"Барселона"дагилар бу мавсумда бу футболчининг ўйинларини синчиклаб кузатдилар ва жамоага фойдали бўлишига ишонч ҳосил қилдилар. Вальверде бу футболчининг имкониятларини яхши билади, чунки у билан "Атлетик"да бирга ишлаган.
Вальверде аввалроқ "Барселона" билан келишиб қўйгани ҳақидаги хабарларни инкор қилган эди.