«Ливерпуль» клуби ёзги трансферлар учун катта пул сарфлайдиган кўринади.
The Times хабарига кўра, «қизиллар» «РБ Лейпциг» клубининг 21 ёшли етакчиси Наби Кейта учун 50-60 млн фунт бермоқчи. Агар унинг трансфери амалга ошса, «Ливерпуль» ўз рекордини янгилайди.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда «мерсисайдликлар» Энди Кэрролл учун 36 млн фунт беришган эди.