"Арсенал" раҳбарияти Месут Ўзил ва Алексис Санчесни жамоада олиб қолмоқчи.
Бунинг учун клуб бу футболчиларни жамоа тарихида энг кўп ҳақ оладиган ўйинчиларга айлантирмоқчи. Ҳар икки футболчига 280 минг ҳафталик маош билан янги шартнома таклиф қилинди. Келишув 2020 йилгача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзил ва Санчеснинг амалдаги шартномалари 2018 йилнинг ёзигача тузилган.