"Реал" ҳужумчиси Альваро Мората ҳозирча келажаги борасида бир тўхтамга келгани йўқ. Бу ҳақида футболчининг укаларидан бири маълум қилди, дея хабар беради AS.
Хабарга кўра, Мората 3 июнь куни ЕЧЛ финалида "Ювентус" билан учрашувдан сўнг бир қарорга келади.
Аввалроқ, мадридликлар устози Зинедин Зидан Мората билан бир неча марта суҳбатда бўлиб, жамоада қолишган ундагани хабар қилинган эди.