Шартномалари 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етадиган "Арсенал"нинг икки етакчи футболчиси Алексис Санчес ва Месут Ўзил уни узайтирмоқчи эмаслар.
Лондонликлар бу футболчиларнинг ҳафталик маошларини 280 минг фунтга оширмоқчи бўлсаларда, ўйинчилар шу қарорга келишган. Жамоа бош мураббийи Арсен Венгер эса 2 йиллик янги шартнома имзолади.
Хабарларга кўра, Санчес яқин вақтлар ичида "Бавария"га ўтмоқчи, Ўзил эса яна бир йилдан сўнг эркин агенти сифатида кетмоқчи.