Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

U-15 халқаро турнири олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+1 | -

Шу йилнинг 1–5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Польша, Япония ва Беларус ўсмирлар терма жамоалари ўртасида U-15 халқаро турнири бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан бугун, 31 май куни ЎФФ анжуманлар залида мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Польша ўсмирлар термасининг авиарейси кечиктирилгани боис, бош мураббий Роберт Войчик матбуот анжуманида иштирок этмади. Қолган мураббийлар турнир олдидан ўз фикрлари, тайёргарлик вазифалари ва мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон U-15 бош мураббийи Дилшод Нуралиев: Тошкентдаги халқаро турнир биз учун Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Турнирда ким ғолиб бўлиши асосийси эмас. Муҳими мусобақада тажриба орттириш, қизиқарли ва мазмунли футбол кўрсатиш.

Рақиблар ҳақида айтадиган бўлсам, Япония кучли, Польша ва Беларус Европанинг етакчи жамоалари саналади. Таркибимизда халқаро майдонда ўз кучини кўрсата оладиган истиқболли футболчилар бор.

Олдиндаги мақсадлар ҳақида айтадиган бўлсам, саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб, Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Футболчилар билан ишлашда давом этиб, 2012 йилда қўлга киритилган Осиё чемпиони мақомни қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Япония U-15 бош мураббийи Арима Кенжи: Мазкур турнирга чақирув олганимиздан хурсандмиз. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Февраль ойидан бошлаб турли мусобақаларда қатнишиб, анча яхши ҳолатга кириб олдик. Жумладан, Шри-Ланкада мамлакат ўсмирлари ва Италия билан ўйнадик. Ўзбекистонга катта ўзгаришлар билан келдик – таркибдаги 13 футболчи янги. Вазифамиз уларни жисмоний жиҳатдан тайёрлаш ва халқаро тажрибага эга бўлишини таъминлаш.

Менинг фикримча, бу турнир тажриба орттиришдан ташқари, ўзаро дўстлик алоқаларини яхшилашга ёрдам беради. Қайси жамоа кучли эканини айтиш қийин, ҳамма ўзига яраша кучли. Мақсадимиз – ҳар бир ўйинда бор кучимизни кўрсатиб, рақибларга муносиб қашрилик кўрсатиш.

Ўзбекистондаги ҳаво борасида фикрим ижобий. Ҳаво ҳозирча яхши, ўйлайманки, бу турнир давомида муаммо бўлмайди. Япония ўсмирлар ва ёшлар термаси сўнгги йилларда Осиё чемпионатлардаги кетма-кет омадсизликка дуч келмоқда. Бунинг асосий сабаби – Осиё жамоаларининг кучайиб бораётганидадир.

Беларус U-15 бош мураббийи Михаил Мархель: Бундай турнирда ўйнашдан бахтиёрмиз. Тайёргарлик вақтида бизга бу каби ўртоқлик мусобақалари етишмайди. Шу сабабли, билдирилган таклифга ҳеч иккиланмай розилик бердик. Осиё жамоалари билан ўйнаш биз учун яхши тажриба сифатида хизмат қилади.

Барча жамоалар кучли, ким фаворит эканини айта олмайман. Аммо Польша футбол мактаби Европада етакчи ҳисобланади. Бизда ўсмирлар термаси эндигина тузилди ва бор йўғи иккита ўйин ўтказдик. Таркибда муаммоларимиз ҳам бор, чунки футболчилар мактабда имтиҳом топширмоқда. Яна бир бор айтаман, бўлажак турнир халқаро даражадаги тажриба бўлади.

Тошкентдаги U-15 халқаро турнири тақвими билан мазкур ҳавола орқали танишинг.  

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:27, 31.05.2017.
Ўқилди: 3367 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.