Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Солиев: «Кейинги босқичга чиқиш учун «Навбаҳор»га гол етишмади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогидан ўрин олган “Навбаҳор” - “Нефтчи” (2:1) ўйинидан сўнг, мезбонлар спорт директори Анвар Солиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоамиз олтита ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам берди. Гарчи бугунги учрашувда ғалабани қўлга киритган бўлсакда, натижа бизни қониқтирмади. Ютуқсиз серияни барҳам берганимиз хурсанд қилган бўлсада, мухлисларимиз қаршисида керакли ҳисобни қайд этиб кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалай олмадик. Бунинг учун мухлисларимиздан узр сўраймиз. Хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда биринчи давранинг қолган учта учрашувига муносиб тарзда тайёргарлик кўриб, ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўртада юзага келадиган кичик танаффусда ўйинларимизни таҳлил қилиб, биринчи даврани муносиб тарзда якунлаш борасида бош қотирамиз.

Жамоамизни кейинги босқичга чиқишига гол етишмади. Омадимиз чопмади дейиш билан иш битмайди. Футболчиларимизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, булардан фойдалана олмадик. Аъзам Алиев, Ойбек Қиличев ва Дилшод Жабборовларда яхшигина вазиятлар юзага келган бўлсада мақсадга эриша олмадик. Ҳужумчиларимиз бироз оқсашмоқда. Шу сабабли, вазифани бажара олмадик.

“Нефтчи” жамоасини ҳимояга жиддий тарзда эътибор қаратиб, қарши ҳужумлардан самарали фойдаланишга интилишларини билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда баҳсга ҳозирлик кўргандик. Аммо, юқорида айтиб ўтганимдек вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга панд берди. Бугун рақибга қайсидир маънода омад ҳам кулиб боқди деб ўйлайман. Фарғоналикларга кейинги ўйинларда омад тилайман» - деди Солиев.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:09, 31.05.2017.
Ўқилди: 3580 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик