Кириш Регистрация
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
12/04 18:00 Венеция 1-0 Монца
12/04 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро
12/04 19:00 Динамо 1-1 Сўғдиёна
12/04 19:00 Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон 2-2 Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
12/04 19:15 Хетафе 1-3 Лас-Пальмас
12/04 20:15 Бунёдкор 0-0 Қизилқум
12/04 21:00 Интер 3-1 Кальяри
12/04 21:30 Арсенал 1-1 Брентфорд
12/04 21:30 Сельта 0-2 Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус 2-1 Лечче
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-0 БАА
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид

Мюнхенда европадаги ўзбекларнинг футбол турнир-байрами

Баҳо:
+1 | -

Анъанавий турнирга айланган «Европадаги Ўзбекларнинг футбол турнир-байрами» бешинчи маротаба «Давра» ўзбеклар жамияти тарафидан 25-Май куни Мюнхен шаҳрида ташкил қилинди.

Турнир-байрам Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикаси Франфурт Майн шаҳридаги бош консуллиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси қўллаб-қувватлови билан амалга оширилди. Турнирда жами ўнта жамоа иштирок этиб икки гуруҳга бўлинган ҳолда иккита майдонда параллел ўйинлар ўтказилди.

А гуруҳда FC Triesdorf, FC Olympia München, FC Frankfurt, FC Bavaria ва FC Davra жамоалари ўзаро куч синашишган бўлса

Б гуруҳда FC MBA Triesdorf, FC Dortmund, FC München, FC Frankfurt United ҳамда FC Uzbek United жамоалари куч синашишди.

А гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган FC Frankfurt Б гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган FC Dortmund билан ярим финалнинг асосий қисми ва қўшимча вақтида дурранг ўйнаб пеналти тепишлар эвазига финалга йўлланмани қўлга киритди.

Б гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган FC München жамоаси эса А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган FC Triesdorf билан ярим финал баҳсида 5-0 ҳисобида ғалаба қозониб финалга йўлланмани қўлга киритди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, FC Frankfurt жамоасининг икки етакчи ўйинчиси ярим финал ўйинида қаттиқ жароҳатланиб финал баҳсида иштирок эта олмади. Шиддатли ўтган финал учрашувида FC München 3-0 ҳисобида ғалаба қозониб Давра кубоги 2017 ни қўлга киритди.

Турнирда энг яхши дарвозабон деб FC Frankfurt жамоаси дарвозабони Нодир Ҳожиев, энг яхши ўйинчи деб FC München ўйинчиси Шоҳжахон Гаипов тан олинди. Турнир тўрурари эса FC München ҳужмчиси Аброр Шоназаров бўлди. Барча ўйинчиларга эсдалик совғалар ва Давра дипломи топширилди.

FC Frankfurt жамоасига иккинчи ўринни олганлик медали, FC München жамоасига эса биринчи ўринни олганлик медали ва Давра кубоги топширилди.

Турнир охирида барча ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикаси Франфурт Майн шаҳридаги бош консуллиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси тарафидан тайёрланган ош дастурхонига таклиф қилинди. Ўта юқори кайфиятда ўтган турнир-байрамига миллий таомимиз ҳисобланмиш ошни дастурхонга тортилиши байрамга ўзгача файз бахш этди. Ватандошларимиз турнир-байрамидан катта таасуротлар билан қайтаётганликларини таъкидлашди ва шундай байрамлар чет элда яшаётган ватандошларимиз учун жуда катта аҳамиятга эга эканлигини айтишди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикаси Франфурт Майн шаҳридаги бош консулликдан бош консул Еркин Ҳамроев ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонасидан Мамур Расулов ва Асқар Бекназаровлар иштирок этишди.

Анвар ШЕРМАТОВ, Берлин шаҳри

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:08, 02.06.2017.
Ўқилди: 7722 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz