«Барселона» спорт директори Роберт Фернандес «Челси» ҳимоячиси Сезар Аспиликуэта трансфери бўйича музокара бошлади. Бу ҳақда Sport нашри хабар тарқатди.
«Кўклар» футболчини 30 миллион евродан камига сотмоқчи эмаслар. Чунончи, «Манчестер Сити» ҳам «Челси» ҳимоячисига даъвогар бўлиб турибди. «Барселона» олдида эса «Арсенал» вакили Эктор Бельерин варианти ҳам бор.