"Вест Ҳэм"нинг аргентиналик яримҳимоячиси Мануэль Лансини терма жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
"Месси — дунёнинг энг яхши ўйинчиси. Унинг аргентиналик экани - бизнинг омадимиз келгани. Бундан фойдаланиш керак Менга янги бош мураббий Сампаолининг усули ёқяпти - бу яхши футбол. У мендан нима талаб қилса бажаришга ҳаракат қиламан, мен терма жамоага максимал фойда келтирмоқиман", - дейди Лансини.
Лансини яхши мавсум ўтказди ва Сампаоли томонидан Аргентина терма жамоасига чақирилди.