Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура ЖЧ-2018 саралашида Лихтенштейн устидан йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг (5:0) ҳисиётлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлим (1:0) фойдали бўлди, чунки қучиб бўлмайдиган нарсани қучишга ҳаракат қилсангиз, ҳеч нарса чиқмайди. Агар Испанияга қарши ўйинга суперкайфият билан чиқсак - тилка-пора қиламиз ва улоқтириб ташлаймиз.
Футбол - бу ўйин, иккинчи бўлимда ўйнай бошладик. Биз тўпни яхши ҳаракатлантира олдик, комбинация қила олдик.
Иккинчи бўлим маънолироқ чиқди: биз жамоавий ўйин кўрсата бошладик, пас ўйнашга ва вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик", - дейди Вентура.
Ўтказилган 6 турдан сўнг Испания ва Италия 16 очко билан G гуруҳида пешқадам бўлиб турибдилар.