Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Эронни ЖЧ-2018га олиб чиқдик!

Баҳо:
+6 | -

Ҳа, Теҳрондаги "Озодий" стадионида бўлиб ўтган ўйинда бундан ортиқ каромат кўрсатмадик. Майдонда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишни истаган битта жамоа ўйнади. Ўзбекистон терма жамоаси эса ҳеч нарса қила олмади.

Эрон ҳам кўп нарсани қойиллатмади, аммо Самвел Бабаян баҳсни ҳар томонлама бой берди. Бизда на ўйин шаклланганди, на аниқ режа бор эди. На тайинли ҳужум ташкил қила олдик, на аниқ бир зарба бера олдик.

Бабаяннинг энг севимли футболчиси Станислав Андреев 2-дақиқадаёқ жиддий жароҳат олиб майдонни тарк этди. Мураббийимиз эса чапга ихтисослашмаган Шораҳмедов қарама-қарши қанотга ўтказиб, Ҳошимовни ўнг қанотга туширди. Акмал эса чап қанотда ўйнай олмади.

Ҳужумда ҳеч нарсани қойиллата олмаганимиз етмаганидек, ҳимояни ҳам мустаҳкам ушлай олмадик. Баҳснинг 22-дақиқасида футболчиларимиз майдон марказида қўпол хатога йўл қўйишди. Натижада Азмун дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида лайнсменинг ишораси билан рефери дарвозамиз томон шубҳали пенальти белгилади. Масъуд Шожаий эса уни голга айлантиришни истамади шекилли, тўпни юқорига тепиб юборди.

Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида Меҳди Таримий чап қанотдан жарима майдончамизга кириб, Анзурни алдаб ўтди ва тўпни дарвозага жойлади.

Шу тариқа, Эрон терма жамоаси ўз очколарини 20тага етказди ва муддатидан аввал Россия-2018 йўлланмасини қўлга киритди.

ЖЧ-2018. "А" гуруҳи, 8-тур. 21:45
ЭРОН - ЎЗБЕКИСТОН 2:0 (1:0)
Голлар: Сардор Азмун (22), Меҳди Таримий (88):
Ноаниқ пенальти: Масъуд Шожаий (50)
Огоҳлантиришлар: Сардор Азмун (75) — Вадим Афонин (28), Даврон Ҳошимов (90+3)
Эрон: 1.Али Бейранванд, 2.Милод Муҳаммадий, 4.Жалол Ҳуссайний, 6.Сайид Иззатуллоҳий, 7.Масъуд Шожаий (Ашкан Дежага 70),  8.Муртазо Пуралиганжий, 14.Али Каримий, 17.Меҳди Таримий, 18.Алиризо Жаҳонбахш (Амир Воҳидий 46), 20.Сардор Азмун, 23.Рамин Ризоийян
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмаилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов, 11.Игорь Сергеев,  14.Темурхўжа Абдухолиқов (Жалолиддин Машарипов 65),  16.Станислав Андреев (Даврон Ҳошимов 3), 17.Вадим Афонин (Сардор Рашидов 53), 20.Акмал Шораҳмедов, 23.Элдор Шомуродов
Бош ҳакам: Аҳмад Ал-Каф (Уммон)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:48, 12.06.2017.
Ўқилди: 16880 марта.
Фикрлар: 76 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5383]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4557]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3464]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3024]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2764]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2419]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2287]

Родри операция қилинади [1923]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1893]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1821]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик