Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Бугун Россияда Конфедерациялар кубоги бошланади, “Спорт” канали ўйинларни жонли эфирда кўрсатади

Баҳо:
+ | -
Дунёнинг барча минтақаларида деярли миллий чемпионат учрашувлари якунига етди. Айни пайт бутун жаҳонда миллий терма жамоалар иштирокида ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари давом эттирилмоқда. Аммо терма жамоалар футболчилари ҳам икки ойлик таътилга чиқишди. Фақат 8 та юрт вакиллари учун мавсум яна бироз чўзилади. Тушунгандирсиз, гап бугун, 17 июнь куни Россияда бошланадиган навбатдаги Конфедерациялар кубоги иштирокчилари хусусида бормоқда. Демак, қуйида ЖЧ-2018 олдидан ўзига хос “машқ” вазифасини бажариб берувчи турнир тарихига боғлиқ маълумотлар билан танишиб чиқамиз.
 
Турнир тарихи
 
Конфедерациялар кубоги (инглизча талқини – FIFA Confederations Cup) – ФИФА томонидан навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилувчи мамлакат ҳудудида терма жамоалар иштирокида ташкиллаштириладиган турнир. Мундиал стартига 1 йил вақт қолганида ўтказиладиган мусобақада 6 та қитъа/ҳудуд – Европа, Жанубий Америка, Шимолий ва Марказий Америка, Африка, Осиё ҳамда Океанияда тегишлича УЕФА, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ, АФК, ОФК ва ОкФК томонидан ўтказиладиган чемпионатлар ғолиблари иштирок этади.
 
Шунингдек, жаҳоннинг амалдаги чемпиони ва бўлажак ЖЧга мезбонлик қилувчи мамлакат жамоаси ҳам иштирокчилар қаторига қўшилади. Агарда жаҳон чемпиони қитъа биринчилигида ҳам ғолиб чиққан бўлса, унда турнирга ўша ҳудуд чемпионати финалчиси таклиф этилади. Конфедерациялар кубоги “Қирол Фаҳд кубоги”дан келиб чиққан. Ўша мусобақа 1992 ва 1995 йилларда Саудия Арабистонида худди шу тизимда йўлга қўйилганди. 1997 йилга келиб, ФИФА илк расмий турнирни ташкил этди. Бошида Конфедерациялар кубоги ҳар 2 йилда бир марта ўтказилган. 2005 йилдан эътиборан эса икки турнир ўртасидаги муддат худди ЖЧники сингари 4 йилга узайтирилди.
 
2003 йилги мусобақада катта фожиа кузатилган. Яъни камерунлик Марк-Вивьен Фоэ Колумбия термасига қарши кечган ярим финал ўйини пайти юрак хуружи сабаб оламдан кўз юмганди. Умуман олганда, Конфедерациялар кубоги тарихида 5 та жамоа ғолиблик нашидасини сурган – Аргентина, Дания (“Қирол Фаҳд кубоги” даврида), Бразилия, Мексика ва Франция терма жамоалари. Амалдаги чемпион – Бразилия термаси бу сафар мусобақада иштирок этмайди.
 
Конфедерациялар Кубоги-2017 мусобақасини мезбон Россия терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйин билан очиб беради. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.
 
Мусобақа иштирокчилари: Россия (мусобақа мезбони), Германия (ЖЧ-2014 ғолиби), Португалия (Евро-2016 чемпиони), Австралия (Осиё Кубоги-2015 соҳиби), Чили (Америка Кубоги-2015 ғолиби), Мексика (КОНКАКАФ чемпиони), Янги Зеландия (Океания Миллатлар Кубоги-2016 ғолиби) ва Камерун (Африка миллатлар Кубоги-2017 чемпиони).
 
А гуруҳи: Россия, Янги Зеландия, Португалия, Мексика
В гуруҳи: Камерун, Чили, Австралия, Германия
 
Мусобақа Россиянинг тўртта шаҳрида бўлиб ўтади: Москва (“Спартак” стадиони), Сочи (“Фишт” стадиони), Санкт-Петербург (“Санкт-Петербург Арена”) ва Қозон (“Казань Арена”).
 
Маълумот учун, Россия, Португалия ва Чили терма жамоалари ушбу мусобоқада биринчи марта иштирок этадилар.
 
Ўзбекистоннинг “Спорт” телеканали орқали мазкур мусобақанинг ўйинлари тўғридан-тўғри жонли эфирда кўрсатилиши режалаштирилган.

 

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 17:32, 17.06.2017.
Ўқилди: 6744 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.