Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Le Parisien тарқатган хабарга кўра, футболчи учун курашга «Ливерпуль» қўшилган. Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп габонлик футболчининг вакиллари билан алоқага чиқди.
Обамеянгнинг ўзига ҳам «Ливерпуль» варианти қизиқ бўлиши мумкин. Боиси, у аввал Клопп билан бирга ишлаган. Шунингдек, "Ливерпуль"нинг Европа чемпионлар лигаси саралаш босқичида иштирок этиши ҳам футболчи учун муҳим аҳамиятга эга.
«Ливерпуль» Обамеянг учун «Боруссия» талаб қилаётган 70 миллион еврони тўлашга тайёр.