«Барселона» ҳимоячиси Жереми Матьё Лиссабоннинг «Спортинг» клубига ўтишга яқин.
A Bola хабарига кўра, футболчи Лиссабонга ташриф буюриб, тиббий кўрикдан ўтмоқда. Агар у муваффақиятли чиқса, Матьё Португалия клуби билан шартнома имзолайди.
33 ёшли футболчи ўтган мавсумда Испания чемпионатида 13 ўйин ўтказиб, 1 гол уришга муваффақ бўлган.