Кириш Регистрация

Олий лига 14-тур. Қўқондаги ўйинда учта пенальти ва иккита қизил карточка

Баҳо:
+ | -

Олий лига 14-турида «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» ўйини ўтказилди.

Учрашув мезбонларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 18-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

25-дақиқа бурчакдан оширилган тўпни Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига тўғирлаб қўйди. Бу Суҳробнинг чемпионатдаги олтинчи голи бўлди.

35-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Аммо Санжар Рашидовнинг ўн бир мертли нуқтадан тепган зарбасини Никита Рибкин қайтаришга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган пайтда Филип Райевац ўзининг маҳоратини ишга солган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи таймни яна мезбонлар ҳужумкор руҳда бошлади. Аммо гол уриш меҳмонларга насиб қилди. 54-дақиқада бош ҳакам иккинчи марта «Қўқон-1912» дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу сафар Сардор Эминов пенальтини аниқ амалга оширди.

56-дақиқада Холмуродовнинг боши билан берган зарбаси дарвоза тусинига тегди.
75-дақиқада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Ҳимоядаги хатодан кейин Санжар Рашидов иккинчи бор дарвозани аниқ нишонга олди.

82-дақиқада меҳмонларнинг икки нафар футболчиси Сардор Қулматов ва Санжар Рашидов майдондан четлатилди.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармай қолди ва «Қўқон-1912» мавсумдаги еттинчи ғалабани қўлга киритди.

Олий лига, 14-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 3:2 (3:0)
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (20 пен), Суҳроб Бердиев (25), Филип Райевац (45) – Сардор Эминов (54 пен), Санжар Рашидов (75).
Амалга оширилмаган пенальти: Санжар Рашидов 35 (“Сўғдиёна”)
Ҳакамлар: Дмитрий Пислегин, Руслан Серазитдинов, Андрей Цапенко, Игорь Гормашов. Назоратчи: Сардор Нажафалиев. ПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.
“Қўқон-1912”: 13.Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (11. Андрей Сидоров – 58), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 24. Иброҳим Раҳимов (4. Баҳодир Акрамов-46) 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 85. Руслан Мелзиддинов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов – 72), 99. Филип Райевац.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 5. Жалил Кимсанов, 8. Собир Ҳамидов, 25. Иқбол Маликжонов.
“Сўғдиёна”: 12. Шохрух Эшбўтаев, 2. Сардор Қулматов, 3. Азамат Исроилов, 4. Элёр Орипов, 5. Ғулом Ўрунов (18. Қаҳрамон Баҳодиров – 46, 11. Шохрух Достонов – 81), 7. Санжар Рашидов, 8. Суҳроб Қобилов (15. Изатилла Абдуллаев – 85), 17. Ихтиёр Тошпўлатов, 22. Достон Абдураҳмонов, 59. Сарвар Жўраев, 77. Сардор Эминов.
Захира: 1. Сарвар Каримов, 13. Рустам Аъзамов, 20. Улуғбек Худойбердиев, 34. Омон бийик Халилов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:14, 20.06.2017.
Ўқилди: 6781 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9193]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4622]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4278]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4129]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3317]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3079]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3057]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2721]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2565]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2379]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик