Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Кўҳна қитъа»даги ЖЧ-2018 саралаши сарҳисоби

Баҳо:
+ | -

Барча қитъаларда бўлгани каби Европада ҳам ЖЧ-2018 саралаш босқичи учрашувлари ўтказилиб, унда бир-биридан қизиқарли ҳисоблар қайд этилди. Биз навбатдаги турда бўлиб ўтган ўйинларга назар ташлаб, айрим эътиборга молик статистикалар гувоҳига айландик ва ушбу рақамлар билан сизларни ҳам таништиришга жазм этдик.

Бир баҳс фактлари

Германия термасининг Сан-Маринога қарши учрашуви (7:0) бир қатор фактларга бой бўлди. Хусусан:

- немислар 6та турда 27та тўп киритишди. Бу ЖЧ-2014 саралаш босқичи билан солиштирганда 5та голга кўп;

- Мазкур баҳсда «бундестим» сафида 1960 йилдан буён илк марта 11та клуб вакиллари қатнашишди;

- 1985 йилдан буён илк марта 3 нафар футболчи ўз дебют ўйинида гол муаллифига айланишди.

Техник кўрсаткичлар

Тўпурарлар: 11 - Криштиану Роналду (Португалия, 1), Роберт Левандовски (Польша, 5); 6 - Андре Силва (Португалия), Стеван Йоветич (Черногория), Ромелу Лукаку (Бельгия); 5 - Чиро Иммобиле (Италия), Диего Коста (Испания), Александар Митрович (Сербия), Томас Мюллер (Германия); 4 - Андреа Белотти (Италия), Гарет Бэйл (Уэльс, 1), Витоло (Испания), Орельен Жоашим (Люксембург, 1), Марио Манжукич (Хорватия), Дрис Мертенс (Бельгия), Илия Несторовски (Македония), Давид Сильва (Испания), Адам Солои (Венгрия), Душан Тадич (Сербия, 2), Кристиан Эриксен (Дания, 2).

Энг яхши ассистентлар: 7 - Душан Тадич (Сербия), 6 - Жошуа Киммих (Германия), Миралем Пьянич (Босния ва Герцеговина), 5 - Дрис Мертенс (Бельгия).

Автоголлар: Дарко Велкоски (Македония), Кевин Виммер (Австрия), Камиль Глик (Польша), Петер Йеле (Лихтенштейн), Рагнар Клаван (Эстония), Грайр Мкоян (Арманистон), Амир Раҳмони (Косово), Давиде Симончини (Сан-Марино), Маттия Стефанелли (Сан-Марино), Эмир Спахич (Босния), Скотт Уайзмен (Гибралтар), Эмер Топрак (Туркия), Рой Чиполина (Гибралтар).

«Сэйв»лар бўйича етакчилар: 40 - Альвиде Симончини (Сан-Марино), 39 - Петер Йеле (Лихтенштейн), 31 - Арсен Бегларян (Арманистон).

Дарвоза томон йўлланган аниқ зарбалар сони бўйича: 22 - Криштиану Роналду (Португалия), 14 - Эран Захави (Исроил), 13 - Роберт Левандовски (Польша), Антуан Гризманн (Франция), 12 - Томас Мюллер (Германия), Эдин Жеко (Босния ва Г.).

Дарвоза томон йўлланган ноаниқ зарбалар сони бўйича: 16 - Криштиану Роналду (Португалия), 14 - Йосип Иличич (Словения), 13 - Гарет Бэйл (Уэльс), 12 - Давид Алаба (Австрия).

«Пас»лар сони бўйича: 476 - Серхио Бускетс (Испания), 456 - Давид Сильва (Испания), 438 - Жошуа Киммих (Германия), 429 - Аксель Витсель (Бельгия), 422 - Ян Вертонген (Бельгия).

Огоҳлантиришлар: Жами 578та сариқ карточка кўрсатилган. 4 - Хорди Рубио (Андорра), Маттео Витайоли (Сан-Марино), Кевин Мальже (Люксембург), Мартин Шкртел (Словакия).

Четлатишлар: 2 - Жонатан Каруана (Мальта), 1 - 30 нафар футболчи

Энг кўп гол урган жамоалар: 27 - Германия, 24 - Бельгия, 22 - Португалия, 21 - Испания.

Энг кам гол урган жамоалар: 1 - Сан-Марино, Лихтенштейн.

Энг кўп ҳужум уюштирган жамоалар: 152 - Португалия, 139 - Германия, 131 - Бельгия, 115- Италия, 106 - Голландия.

Энг кўп сариқ карточка ишлаган жамоалар: 23 - Андорра, 21 - Люксембург, 19 - Босния ва Г., Қозоғистон.

Энг кам сариқ карточка ишлаган жамоалар: 3 - Германия, Хорватия, 4 - Шотландия.

Энг кўп қизил карточка ишлаган жамоалар: 4 - Мальта, 3 - Греция. 34та термада четлатиш кузатилмаган.

Энг кўп қўполлик ишлатган жамоалар: 114 - Молдова, 111 - Андорра, 105 - Люксембург, 102 - Қозоғистон, 100 - Беларусь.

Энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: 18 - Ли Генри Кашаро (Гибралтар), 16 - Артурас Жулпа (Литва), 15 - Александру Гацкан (Молдова), Марио Мутч (Люксембург).

Қўполликлардан энг кўп жабр чеккан футболчилар: 24 - Роберт Левандовски (Польша), Дмитрий Назаров (Озарбайжон), 21 - Йосип Иличич (Словения), 20 - Андре Шембри (Мальта).

Амалга оширилган пенальтилар сони: 34та

Амалга оширилмаган пенальтилар сони: 9та

Энг кўп қўполлик содир этилган баҳс: 2016 йил 6 сентябрь, Андорра - Латвия, 47та қўполлик, 8та сариқ карточка.

Энг кам қўполлик содир этилган баҳс: 2016 йил 11 октябрь, Германия - Ш.Ирландия, 6та қўполлик, 1та сариқ карточка.

Дарвоза томон энг кўп зарба берилган ўйин: 2016 йил 7 октябрь, Португалия - Андорра, 42та зарба (16та аниқ, 13та ноаниқ, 13та зарба қайтарилган).

Дарвоза томон энг кам зарба берилган ўйин: 2016 йил 9 октябрь, Финляндия - Хорватия, 12та зарба (5та аниқ, 2та ноаниқ, 5та зарба қайтарилган).

Захира ўриндиғи вакиллари урган голлар бўйича:

5 - Испания (Альваро Мората (2), Нолито, Ариц Адурис, Иско)

4 - Италия (Чиро Иммобиле, Эдер, Федерико Бернардески, Маноло Габбьядини)

3 - Голландия (Мемфис Депай (2), Квинси Промес)

2 - Англия (Жейми Варди, Алекс Окслейд-Чемберлен), Грузия (Георгий Меребашвили, Валерий Казаишвили), Дания (Юссуф Поульсен, Каспер Дольберг), Норвегия (Адама Дьоманде, Мартин Самуэльсен), Словения (Рок Кронаветер, Миливое Новакович), Украина (Руслан Ротань, Артём Беседин), Хорватия (Матей Митрович, Никола Калинич), Швейцария (Валентин Штокер, Йосип Дрмич), Ш.Ирландия (Кайл Лафферти, 2), Шотландия (Стивен Флетчер, Жеймс Макартур)

1 - Австрия (Мартин Харник), Албания (Беким Балай), Андорра (Алешандро Мартинес), Арманистон (Арас Озбилиз), Беларусь (Павел Савицкий), Болгария (Александар Тонев), Германия (Кевин Фолланд), Ирландия (Дэрил Мерфи), Исроил (Элиран Атар), Латвия (Артур Зюзин), Люксембург (Флориан Бонерт), Португалия (Жоау Моутинью), Руминия (Адриан Попа), Сербия (Мият Гачинович), Финляндия (Йоэль Похьянпало), Швеция (Исаак Кизе-Телин), Шотландия (Крис Мартин), Эстония (Сергей Мошников)

Голлар хронометражи

Дақиқалар               Голлар

1-15                         62

16-30                                   71

31-45                                   80

қўшимча вақт (1-бўлим)       7

46-60                                   73

61-75                                   71

76-90                                   89

қўшимча вақт (2-бўлим)       29

Жами                                  482

Изоҳ. Мазкур кўрсаткичлар 2017 йил 12 июнь ҳолатига кўра келтирилган.

ТУР ҚАҲРАМОНИ

Черногориялик ҳужумчи Стеван Йоветич 2017 йил 10 июнь куни профессионал фаолиятидаги 334-ўйинини (Арманистон термасига қарши) ўтказди. Бу учрашувларнинг 46тасини миллий жамоаси формасида ўтказган. У Черногория термасида жами 23та гол уриб, тўпурарлар рейтингини бошқариб бормоқда. Арманистонга қарши баҳсда қайд этилган «хет-трик» (голларнинг иккитаси жарима зарбасидан урилган) черногорияликларни мундиал йўлланмаси учун курашга қайтарди. Стеван ёшлигидан Мирко Вучинич ва Андрей Шевченконинг ўйинларига ишқибоз бўлган.

Рекордлар, фактлар, раҚамлар...

2 - Андорранинг 2017 йил 9 июнь санасида Венгрия устидан қозонган ғалабаси (1:0) ушбу терма жамоа тарихидаги иккинчисидир. 2004 йил 13 октябрда Македония мағлуб этилгач, ушбу терма 66та ўйинни ғалабасиз (3 дуранг, 63 мағлубият) ўтказди.

2 - 2015 йилда Тошкентнинг «Локомотив» клубида ўйнаган, айни пайт Хабаровскнинг СКА клубида тўп сураётган ҳужумчи Руслан Корян Арманистон термаси сафида расмий ўйинларда илк марта тўп киритди. У миллий жамоа учун илк голини шу йилнинг 4 июнь санасида Сент-Киттс ва Невисга қарши баҳсда (5:0) урганди.

3 - Гибралтар терма жамоаси сафида айни пайт 3 ака-ука Кашаролар (Ли Генри, Райан ва Кайл) ўйнашяпти.

3 - Италия терма жамоасининг захирадан тушган 3 футболчиси (Эдер, Федерико Бернардески, Маноло Габбьядини) ҳам гол уришди. Бунақаси жорий саралашда илк марта учраяпти.

6 - Норвегия термаси Чехия билан қайд этилган дурангдан сўнг жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўл олиш имкониятидан маҳрум бўлди. Унга шерик жамоаларнинг сони 5та: Фарер ороллари, Латвия, Андорра, Қозоғистон, Гибралтар.

11 - Польша терма жамоаси форварди Роберт Левандовски сўнгги 11та саралаш ўйинида гол урган.

31 - Айни пайтга келиб Европа қитъаси бўйлаб саралаш баҳсларининг ҳар 31-сониясида гол урилмоқда.

131 - Уэсли Снейдер Люксембурга қарши баҳсда Голландия термаси сафида 131-марта майдонга тушиб, жамоа гвардиячилари рейтингида 1-ўринга чиқиб олди. Шу куни у ўзининг 33 ёшини нишонлади. Снейдер 2007 йилдан бери терма жамоада мунтазам гол уриб келади. Маълумот учун, 2003 йил 30 апрелда Португалияга қарши майдонга тушганда Уэсли эндигина 18 ёшга тўлган ва бу билан у терма жамоа сафида майдонга тушган энг ёш футболчилар орасида 8-ўринни банд этганди.

1018 - Евро-2016 ва ЖЧ-2018 саралаш раундини биргаликда қўшиб ҳисобланганда, Англия терма жамоаси посбони Жо Хартнинг «қуруқ« серияси 1018 дақиқа давом этди. Маълумот учун, у расмий ўйинларда сўнгги марта 2014 йил 25 ноябрда Англия - Словения баҳсининг (3:1) 58-дақиқасида гол ўтказиб юборган эди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:39, 22.06.2017.
Ўқилди: 5440 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.