21 июнь куни Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Конфедерациялар кубоги—2017 мусобақасидан ўрин олган Россияга қарши учрашув (1:0) да майдонга 10 ёшли имконияти чекланган қизалоқ Полина Хайридиновани олиб чиқди. Полина оёғидаги муаммолар туфайли ҳаётини ногиронлар аравасида ўтказаётган бўлсада, лекин актив ҳаёт формуласида кун кечирмоқда.
Қизалоқ – “Конфедерациялар кубоги-2017га “Макдоналдс” билан биргаликда!” лойиҳаси иштирокчиси ҳисобланиб, “Макдоналдс” компанияси ўз лойиҳасига 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган 350 нафар болаларни жалб этган. Москва, Санкт-Петербург, Казан ва Сочи шаҳрида бўлиб ўтаётган турнир учрашувлари олдидан футболчилар имконияти чекланган ногирон болаларни майдонга биргаликда олиб чиқишади.
Лойиҳа иштирокчиларининг ярмидан ортиғи болалар уйи тарбияланувчилари ва кам таминланган оилалар фарзандлари ҳисобланишади. “Конфедерациялар кубоги- 2017га “Макдоналдс” билан биргаликда!” лойиҳаснинг қолган иштирокчилари махсус ижодий танловларга асосан танлаб олинган.
– Майдонга мени айнан Роналду олиб чиқишини аввалдан билгандим ва айнан шундай воқеа гувоҳига айланишни орзиқиб кутгандим.
Футбол ўйинларини жонимдан ҳам ортиқ яхши кўраман, доим футбол томоша қилиб бораман. Роналду менга ўзининг Португалия термаси рамзи туширилган спорт киймини ҳадя этди. Майдонга чиққанимизда эса меҳр билан қучоқлаб, менга бахт тилади.
Бунга жавобан Роналдуга махсус бисердан ўралган Португалия байроғини совға қилдим. Биласизми, бир оз сонияларга бўлса ҳам бутун дунё диққат марказида бўлиш устига – устак Криштиану Роналду билан биргаликда суръатга тушиш, бу шунчаки ажойиб, ҳа ажойиб.
Сиз буни тасаввур қила олмаслигингиз мумкин. Ҳеч қачон ўзимни бундай бахтли ҳис этмаганман. Бу кунларни эса ёдимдан чиқармайман, чиқаришга ҳаққим ҳам йўқ. Барчага миннатдорчилик билдираман!, – дейди Полина.