Кириш Регистрация

ҚРФФ бош котиби ўзбекистонлик ОФК инструкторига миннатдорчилик билдирди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 12–18 июнь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида футзал бўйича Марказий Осиёда ягона саналган ОФК инструктори — ўзбекистонлик Аваз Максумов томонидан футзал бўйича Level 2 лицензияси учун ўқув-курслари ўтказилди.

Ўқув-курсларда жами 17 нафар мураббий иштирок этиб, якунда барчаси AFC Futsal Coaching Level 2 лицензиясига эга бўлди. Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси (ҚРФФ) бош котиби М.Сиддиқов олиб борилган назарий ва амалий машғулотлар учун Аваз Максумовга миннатдорчилик билдирди.

“Шу йилнинг 12–18 июнь кунлари Бишкек шаҳрида ўтказилган AFC Futsal Coaching Level 2 ўқув-курсларини олиб борган ОФК инструктори Аваз Максумовга профессионаллиги ва чуқур билими учун Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси, мамлакатимиз футбол жамоатчилиги ва шахсан ўз номиндан миннатдорчилик билдираман. Келгусида ҳам мамлакатларимиз ва футбол ривожи учун ҳамкорлик қилишдан умидвормиз”, – дейилади ҚРФФ бош котиби хатида.   

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:32, 22.06.2017.
Ўқилди: 2895 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6284]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5181]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3539]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2620]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2195]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2127]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2113]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2061]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2046]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2010]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.