"Халл" бош мураббийи Леонид Слуцкий ўзининг тайинланишигача Англияда кўп ўйинларни бежизга кузатмаганини маълум қилди.
"Англия бўйлаб кўп ўйинларни кузатдим. Тўп жарима майдони чига кирган вазиятда унинг ҳаракатини , ўйинчиларнинг майдон бўйлаб жойлашувларини кузатдим. Қаерда хавф туғилади, қаерда муаммолар юзага келади ва мен мураббийнинг ўрнида бўлганимда нима қилишимни чамалаб олдим.
Маҳаллий тажриба - бу энг муҳими. Россияда менинг нечта соврин ютганимнинг, чемпионлар лигасида кўп ўйин ўтказганимнинг Англияда аҳамияти йўқ" , - дейди Слуцкий.