«Атлетико» президенти Энрике Сересо яримҳимоячи Саул Ньигеснинг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«У жуда яхши футболчи ва «Атлетико» билан узоқ муддатли шартнома имзолаган. Энди у ҳақда ёз бўйи савол берасизларми? Биз бунга чидаймиз.
Менимча, Ньигес бошқа клублар билан ҳеч қандай музокара ўтказмаган. У «Атлетико» футболчисидир ва ҳеч қаерга ўтмайди» - деди мулозим.