«Барселона» клубининг собиқ футболчиси Роналдиньо янги оила қурган Мессини табриклади.
«Месси ва Антонелла учун хурсандман. Улар ҳаётининг янги босқичига қадам қўймоқда. Парвардигордан улар учун бахт-саодат сўраб қоламан. Уларни қизғин табриклайман» - деб ёзди Роналдиньо твиттер саҳифасида.
Месси ва Антонелла Рокуццо 30 июнь куни Аргентинанинг Росарио шаҳрида тўй базмини ўтказди. Унда футболчининг яқинлари, жамоадошлари ва дўстлари – жами 250 нафар меҳмон иштирок этди.