«Челси» ҳужумчиси Диего Коста «Атлетико»га қайтади.
AS хабарига кўра, томонлар футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Диего Коста трансфер тақиқи бўлишига қарамай, собиқ жамоасига қайтишни жуда истамоқда. Агар бу иш амалга ошса, у мавсумнинг дастлабки ярмида захирада ўтиради.
Унинг трансфери учун «Атлетико» 30 млн евро тўлайди.