Жанубий Корея ОАВлари маълумотларига таянадиган бўлсак, боши берк кўчада турган Жанубий Корея терма жамоасининг ЖЧ саралаш босқичи охирги 2 ўйинига Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти Жонг Монг Гюнинг тақдири тикилиши мумкин.
Агар терма жамоа сўнгги 2 ўйинни ижобий ҳал этишнинг иложини қила олмаса — футбол ассоциацияси президенти истеъфога чиқади ва корейс футболида ўзгаришлар амалга оширилади.
55 ёшли Жонг Монг Гю Оксфорд университетининг фалсафа факултетини тамомлаган. Куни кеча у маҳаллий ОАВларга интервю берар экан, "Терма жамоа ва U-23 терма жамоаларига яхши бир мураббий олиб келиш ҳаракатидамиз. Хавотирга ўрин йўқ", дея таъкидлади.
Шунингдек, Жанубий Корея футбол ассоциасияси президенти 2030 йили бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини Жанубий Корея, Япония, Хитой ва КХДР билан биргаликда ўтказиш ғоясини ҳам илгари сурди ва бу ҳақда аллақачон ФИФАга етказилганлигини маълум қилди.
Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул