Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Динамо" Ўзбекистон кубоги яримфиналига чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги чоракфинал жавоб учрашуви доирасида «Динамо» Муборакда «Машъал»ни мағлуб этиб, дастлабки яримфиналчи жамоага айланди.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган меҳмонлар 39-дақиқага келиб ҳисобни очишди. Самарқандликлар ҳужумчиси Амиржон Сафаровнинг голи «Динамо»ни танаффусга ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади, 0:1

Иккинчи бўлимни эса кутилганидек мезбонлар ҳужумкор бошлашди. Натижада 53-дақиқада ҳимоячи Асилжон Бегимқулов ўз голи билан мувозанатни тиклади, 1:1.

Голдан кейин руҳни туширмай, ҳужумкорликка интилган «динамочилар» кўп ўтмай, яна ўз ниятларига етишишди. Ўйин қоидаси бузилгани учун белгиланган пенальтини захирадан майдонга тушган Сардор Сулаймонов аниқ амалга оширди, 1:2.

Қолган ярим соат вақт давомида ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлсада, «Динамо» ҳимояда барқарор ўйин намойиш этиб, Муборакдан ғалаба билан қайтишга муяссар бўлди.

Дастлабки учрашувда Самарқандда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган жамоа, меҳмонда урилган гол эвазига 16 йилда илк марта Ўзбекистон Кубоги яримфиналига йўлланма олди. Энди жамоа финал учун курашда «Бунёдкор» - «Нефтчи» ўйини ғолибига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал

Жавоб учрашуви, 4 июль

«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО» - 1:2

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

Голлар: Асилжон Бегимқулов 53 - Амиржон Сафаров 39, Сардор Сулаймонов 60 пен.

“Машъал”: 35. Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шойқулов (18. Шодмонов Аббос, 46), 16. Сафаров Марадона,13.Шахзод Шайманов, 31.Игорь Тиманюк, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 90.Зафар Тўраев (23. Тўреав Кенжа, 70). 17. Владислав Павленко, 77. Абдуллоҳ Олимов (8. Мирзакамол Камолов, 83), 19. Зоҳир Қўзибоев.

«Динамо»: 27. Темур Жўраев, 2. Миркомил Локаев, 4. Ҳакимхон Аъламхонов (9. Сардор Сулаймонов, 55), 5.Фирдавс Абдусалимов, 6. Акмал Бозоров, 8. Жасур Азимов, 14. Раду Рогак, 15. Шоҳрухбек Холматов, 19. Орифжон Мамажонов, 20. Амиржон Сафаров, 26. Саиджамол Давлатжонов (10. Жавоҳир Қахрамонов, 55).

Биринчи учрашув: 1:0.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 21:24, 04.07.2017.
Ўқилди: 5254 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик