“Аякс”нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Абдулҳақ Нури “Вердер”га қарши кечган ўртоқлик учрашуви вақтида ҳушини йўқотди. Шу заҳоти ёрдам чақирилди ва футболчи вертолёт ёрдамида касалхонага етқазилди. Кейинчалик олинган маълумотларга қараганда, Нури юрак хуружига учраган экан.
Амстердам клуби матбуот хизматининг хабар беришича, айни дамда футболчи ўзига келган ва унинг саломатлигига ҳеч нарса хафв солаётгани йўқ.