Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Челси» янги футболчи трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Рома» ҳимоячиси Антонио Рюдигер Лондоннинг «Челси» клуби сафини тўлдирди. Лондонликлар клуби расмий сайти, 24 ёшли ушбу германиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиб, клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаганини маълум қилди.

Лондон клубида 24 ёшли футболчи 2-рақам остида тўп суради.

Бундан аввалги хабарларда ушбу трансфер қиймати 34 миллион фунт стерлингни ташкил қилиши мумкинлиги айтилганди. Футболчининг «Челси»да оладиган маоши миқдори — йилига 3,5 миллион фунт.

«Янги жамоадошларим билан учрашувни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Расман «Челси» футболчиси бўлганимдан фахрланаман», — деган Рюдигер.

«Рома»га футболчи 2015 йилда «Штутгарт»дан ижара асосида келиб қўшилганди. Орадан бир йил ўтиб римликлар унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишганди.

Ўтган мавсумда Рюдигер римликлар сафида барча турнирлар доирасида 36 учрашувда майдонга тушган ва бир гол уриб, 4 голли узатма муаллифи бўлганди.

Антонио Рюдигер бироз олдинроқ Германия  терма жамоаси билан Конфедерациялар Кубоги-2017 турнирида чемпион бўлганди.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 20:34, 09.07.2017.
Ўқилди: 14368 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6559]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3632]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3228]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3052]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2989]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2253]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2190]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1857]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1523]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик