Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон

Моуриньо «Реал» футболчилари учун янги қоидалар жорий этди

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Мадрид клубида янги қоидаларни йўлга қўйди.

AS нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис ўйинчиларнинг кун тартиби устидан назоратни кучайтирди. Хусусан, эндиликда нонушта ва бошқа овқатланиш таомномасини тўлиқ диетолог белгилайди, ваҳоланки, илгари футболчиларда овқат танлашда кўпроқ эркинлик бор эди. Бундан ташқари, Моуриньо жамоа ва мураббийлар штабининг биргаликда тушлик қилиш тартибини жорий этди.

Интизомга бўлган талаблар ҳам ўзгарди. Мадрид жамоаси ўйинчилари машғулотлар бошланишидан бир соат олдин базага етиб келишлари шарт. Кечикиб келганларни жамоадан алоҳида тарзда спорт залида индивидуал машғулотлар кутмоқда. Шу билан бирга, пул жарималари солинмайди. Бу қоида мавқеидан қатъи назар, барча футболчиларга татбиқ этилади.

Шунингдек, Моуриньо жароҳатлардан кейинги тикланиш жараёни устидан назоратни ҳам кучайтирди. Жароҳат олган ўйинчилар эрталаб ва кечқурун клуб базасида реабилитациядан ўтишлари шарт, базадан ташқарида даволанишга йўл қўйилмайди. Манбага кўра, янги талаблар жамоа ичида ҳеч қандай норозилик келтириб чиқармаган.

Киритилди: 03:18, 08.08.2026.
Ўқилди: 2743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик