Кеча Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги жамоавий ўйинлар саройида бокс кечаси бўлиб ўтди.
Мазкур бокс кечасида енгилмас боксчимиз Қудратилло Абдураҳмонов (11-0-0, 8 КО) Профессионал бокснинг WBS Силвер камарини ҳимоя қилди.
23 ёшли спортчимиз мезбон боксчи Дмитрий Михайленкога қарши 12 раундлик жанг олиб борди. Дастлабки раундларда россиялик боксчи устунликка эга бўлди, бироқ жангнинг сўнги раундлари Қудратилло фойдасига ёзилди. Якунда ҳакамлар қарорига кўра очколар бўйича (117-110, 116-111, 116-114) боксчимизнинг қўли баланд кўтарилди ва у WBS Силвер чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. Энди вакилимиз ўз вазн тоифасида чемпионлик жангларида иштирок этиш учун етарли рейтингга эга бўлди.