Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Стадиондан четда қолдирилган форс аёлларига байрам татимайди. Улар ўз ҳуқуқи учун курашда

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Эрон миллий терма жамоаси Ўзбекистонни мағлуб этиб, ЖЧ чиптасини муддатидан аввал қўлга киритди. Бироқ байрам мамлакатда футболга қизиқувчи аёлларга татигани йўқ. Улар миллионлар ўйинидан четда қолган. Қуйида эронлик аёлларнинг футболдаги ҳуқуқлари ҳақида қисқача ўқиш мумкин.

Эрон терма жамоаси ЖЧ—2018 йўлланмасини қўлга киритди. Мундиал мезбони Россияни ҳисобга олмаганда, форслар Бразилиядан сўнг иккинчи бахтли жамоага айланди.

Мамлакатда одамлар бу муваффақиятни катта хурсандчилик билан кутиб олди. Аммо ҳамма ҳам эмас. Айниқса аёллар деярли байрам қилишмади. Чунки уларнинг стадионга кириш ҳуқуқи ҳукумат томонидан тақиқланган.

«Мен терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиққанидан хурсандман. Лекин бундай қувончли дамни стадионда кўра олмаётганимга ич-ичимдан хафаман. Чунки биз ўйингоҳларга бора олмаймиз. Эронда аёллар унутилган мухлислар ҳисобланади. Мен 21 йилдан буён футбол томоша қиламан. Аммо уни стадиондан кўриш бошқача. Ҳозирги шароитда мен худдики инсон эмасман», — дейди Сара исмли футбол ишқибози The World Game нашрига берган интервьюсида.

Сара Теҳрондаги «Стадионларни очинг» гуруҳини ташкил қилган аёл. Гуруҳ қизлари биринчи бор 2005 йил «Озоди» стадиони олдида бизни ҳам стадионга киритинглар деб, намойиш ўтказишганди. Ўшанда Эрон ЖЧ саралаши доирасида Баҳрайнни қабул қилганди. Орадан шунча йил ўтган бўлса ҳам, ҳукумат ўз қарорини кучда қолдирди.

2009 йил Сара ва унинг уч дугонаси «Озоди» стадионига киришга муваффақ бўлишди. Қандай қилиб дейсизми? Полиция уларга кореялик аёллар билан киришига рухсат берди. Ўшанда Эрон ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилганди. Бу ҳақда Сара шундай дейди:

«Хорижлик аёллар ‘Озоди’ стадионига кириши мумкин. Жанубий Корея термаси келган пайт уч дугонам билан уларга қўшилиб, стадионга киргандик. Ўшанда жуда қўрқиб кетгандим, чунки ҳукумат бу ишим учун мени ва уч дугонамни жазолаши мумкин эди. Хайрият, полициячилар ўшанда бизни тушунган ва жим ўтирсанглар бўлди дегандек ҳеч кимга айтмаганди.

Журналист Сарадан ўша ўйин ҳақида гапиришни сўраган.

«Ўйин 1:1 ҳисобида тугаганди. Бу менинг «Озоди» стадионига биринчи ва охирги киришим эди. Нима бўлмасин, ўшанда мен чиндан бахтли эдим. Терма жамоанг ўйнаганда стадиондаги муҳитни ўз кўзинг билан кўриш чинакам бахт. Афсуски, бир йилдан сўнг вазият ўзгарди, ҳукумат кескин қарорлар қабул қилди ва эндиликда стадионга бориш умуман имконсиз».

Ҳозир «Стадионларни очинг» гуруҳини қўллаб-қувватлаётганлар кўплаб топилади. Шулардан бири терма жамоа сардори Масъуд Шожаий. Грециянинг «Паниониос» клубида тўп тепаётган тажрибали ўйинчи ҳатто Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан шу мавзуда учрашишга улгурди.

Мен муҳтарам Руҳоний билан учрашдим, биз стадионларга қизлар ва аёлларни киритишга рухсат берилиши ҳақида гаплашдик. Бизда футболни севадиган аёллар жуда кўп. Улар ҳам стадионга кирсам дейди. Агар мамлакатда 200 минг кишилик стадион барпо этилиб, аёлларнинг ҳам киришига рухсат берилса, ўйлаймианки, 200 минг одам келади. Қачондир Эронда аёлларга ҳам футболга боришига рухсат берилади деб умид қиламан.

Масъуд Шожаий, Эрон термаси аъзоси

ОФК вакили Моя Додд 2013 йил Эронга келгани ва нималарни кўргани ҳақида сўзлаб берди:

«Менимча, футболдаги энг катта адолатсизлик аёлларнинг стадионга киришига рухсат бермаслик бўлса керак. Эронда аёллар футболдан маҳрум. Ваҳоланки, улар шу футболчиларнинг онаси, опаси ё синглиси, турмуши ўртоғи, қариндоши ва ҳоказо бўлиши мумкин. Мен 2013 йил Зепп Блаттер билан Эронга боргандим. У ерда стадионга киришни жудаям хоҳлайдиган жасур аёлларни учратганимиз ҳамон ёдимда».

ФИФАнинг ҳозирги кундаги бош котиби Фатма Самура ҳам худди Моя Додд каби аёлларни стадионга киритиш тарафдори.

«Мен футбол туфайли бир қатор ўзгаришларни амалга ошира оламиз деб ўйлайман. Баъзи тўсиқларни олиб ташлашимиз ҳам мумкин. Лекин бир нарсани унутмаслик лозим, ФИФА ҳеч бир давлатнинг ички иши ва сиёсатига аралаша олмайди. Шу боис бу масалага жуда эҳтиёт бўлиб ёндошган маъқул».

Эронлик мухлиса Сара эса ҳали ҳам ўз ҳуқуқи учун курашишда давом этмоқда. У қачонлардир Эронда аёлларнинг стадионга киришига рухсат берилади дея ишониб яшайди. Ўзининг айтишича, жим юрган билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

 
Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:21, 11.07.2017.
Ўқилди: 8675 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5661]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2907]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2781]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2505]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1837]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1825]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1791]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1664]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1484]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1468]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик